RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  7 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  22 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди Новости

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди

Эртага Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олади.

Ҳозирда кўпчиликка бир савол қизиқ кўринмоқда: "Бу мусобақадан ҳам кейинчалик Роналдиньо, Неймар, Иньеста, Буффон ёки Кроос каби юлдузлар етишиб чиқадими?"

Мусобақа бу сафар Ҳиндистонда ташкил этилади ва ўйинлар 6 октябрдан 28 октябргача давом этади. U-17 жаҳон чемпионатида 24та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинган. Мусобақа бу йил 17-марта ўтказилади. Биринчиси 1985 йил Хитойда ташкил қилинганди, охирги марта эса 2015 йил Чилида ўтказилди. 

Нималарни билишимиз керак? 

- Ўз вақтида беш карра чемпион бўлган Нигерия бу сафар мундиалдан четда қолди. Бу жамоа ўрнига Мали иштирок этади. Нигерия саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўта олмади. Африкадан шунингдек Гана, Гвинея, Нигер ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади. 

- Тўртта собиқ жаҳон чемпионлари - Бразилия (1997, 1999, 2003), Гана (1991, 1995), Мексико (2005, 2011) ва Франция (2001) бу сафар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Нигериядан ташқари ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлганлардан Россия, Саудия Арабистони ва Швейцария ўсмирлари ҳам саралаш босқичидан ўта олишмади.

- Навбатдаги мусобақада Океаниядан биринчи бор иккита жамоа иштирок этади. Янги Зеландия олдин ҳам қатнашган, бироқ Янги Каледония ўз тарихида биринчи бор кичик мундиалда ўйнайди. 

- Ушбу турнирда Осиё шарафини бешта жамоа ҳимоя қилади. Булар - Ироқ, Эрон, Япония, КХДР ва мезбон Ҳиндистон. 

Мусобақани кузатишга учта сабаб

Биринчиси, бу шундай турнирки ўз вақтида Неймар, Иньеста, Роналдиньо, Тони Кроос, Нванкво Кану, Жанлуижи Буффон каби жаҳон юлдузларни дунёга танитган. 

Иккинчиси, бу мусобақа орқали ўзингиз учун Ҳиндистонни кашф қилишингиз мумкин. Ўйинлар олтита шаҳарда ташкил этилади: Гоа, Гувахати, Кочи, Калкутта, Мумбай ва Деҳли.

Учинчиси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор аёл ҳакамлар ишлашади. Бунақаси олдинги мундиалларда бўлмаган.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика