RU

Последние новости

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: Ўзбекистон бугун Непалга қарши ўйнайди Новости

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: Ўзбекистон бугун Непалга қарши ўйнайди

Бугун, Таиландда U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ «C» ва «D» гуруҳларида 1-тур ўйинлари старт олади.
«С» гуруҳида иштирок этадиган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 1-тур баҳсида бугун Непал U-16 ўсмирларига қарши майдонга тушади.

Непалга қарши учрашув Банкокдаги «Muanghtong» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 14:00 (Банкок вақти билан 16:00)да бошланади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Кувайт U-16 ўсмирлари КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, кеча «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтган ва унда ОАВ саволларига Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов жавоб берган эди. Шунингдек, кеча бўлиб ўтган менежерлар митингида бугун терма жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига ойдинлик киритилган. Унга кўра, Непалга қарши ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари расман мезбон сифатида оқ либосда майдонга тушса, Непал кўк либосларда ўйнайди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2-тур ўйинида 9 сентябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушса, сўнгги турда 11 сентябрь куни Кувайт U-16 ўсмирларига қарши ўйнайди.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ.
Таиланд, Банкок.
7 сентябрь. «C» гуруҳи, 1-тур.
Ўзбекистон - Непал (14:00)

Кувайт - КХДР (18:00) 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика