RU

Последние новости

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  118 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди Новости

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда мезбон Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка жамоалари қатнашади.

Бугун, 15 сентябрь куни мусобақа олдидан жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шри-Ланка терма жамоаси делегацияси Ар-Риёдга етиб келмагани боис бош мураббий матбуот анжуманида иштирок этмади.

Ўзбекистон ўсмирлар термасининг мусобақадаги илк ўйини 18 сентябрь куни бўлиши муносабати билан бош мураббий Дилшод Нуралиев жамоа билан эртага Ар-Риёдга етиб келади. Бугунги матбуот анжуманида жамоа менежери Ботир Каримжонов қатнашди.

Баҳрайн бош мураббийи Рашид ал-Досари: Саудия Арабистонига етиб келишдан аввал уч ой давомида тайёргарлик олиб бордик. Ушбу гуруҳда барча жамоаларнинг кучи тенг деб ўйлайман. Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш.

Иордания бош мураббийи Абдулла ал-Катати: Иордания Футбол Федерацияси номидан  бизни илиқ кутиб олганлиги учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мамлакат бош жамоаси Россиядаги ЖЧ–2018 турнирига йўл олганлиги билан табриклайман. Гуруҳда осон рақибнинг ўзи йўқ: Баҳрайн ҳам, Шри-Ланка ҳам барчага бирдек муаммо туғдириши мумкин. Тайёргарлик доирасида ҳам халқаро, ҳам маҳаллий мусобақаларда иштирок этдик. Ўйлайманки, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўл оламиз.

Саудия Арабистони бош мураббийи Муҳаммад ал-Абдели: Ар-Риёд шаҳрига етиб келган жамоа делегациялари аъзоларини кўриб турганимдан мамнунман. Умид қиламанки, об-ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай барча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоа ҳақида сўзлайдиган бўлсам, ёш футболчиларимиз яхши тайёрланди. Бу каби турнирлар ёшларнинг катта футболга кириши учун дастлабки қадам ҳисобланади. Айни дамда улардан кўп нарса талаб қила олмаймиз, уларга босим ўтказмаймиз. Албатта, гуруҳдаги барча жамоалар сингари бизнинг мақсадимиз ҳам ОЧ финал босқичига чиқиш, аммо футболчилардан мана шу даврда завқ олишини истардим.



Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси менежери Ботир Каримжонов: Аввало меҳмондўстлик учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча ташкилий масалалар аъло даражада. Жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига келадиган бўлсак, саралаш босқичига қадар халқаро мусобақаларда қатнашдик, ўрқтолик ўйинлари ўтказдик. Саралаш баҳслари яхши кайфиятда ўтишига умид қиламан. Сифатли ва яхши футбол намойиш қилиб, олдимизга қўйилган мақсад – Осиё чемпионатига чиқиш учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium майдонида бўлиб ўтади. Мусобақа тақвими билан танишиш учун мазкур ҳаволага ўтиш мумкин.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика