RU

Последние новости

21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 21:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  12 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  8 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  7 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  7 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  23 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон ўз рақибларини билиб олди Новости

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон ўз рақибларини билиб олди

Бугун 21 апрель куни, 2018 йил бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Осиёнинг 45 мамлакатининг ўсмирлар терма жамоалари 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига чиқиш учун курашни бошлашади.

Ғарб минтақасида 23, Шарқ минтақасида 22 терма жамоа жами 10та гуруҳга ажратилди.  
 
ОФКда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов ўтказган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "A" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда вакилларимизга Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн ва Шри Ланка жамоалари рақиблик қилишади. Ушбу гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистони мамлакатида бўлиб ўтади.

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган 10та жамоа ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 6та жамоа Осиё чемпионати финал босқичига чиқади.

"A" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн, Шри Ланка
"B" гуруҳи: Уммон, Тожикистон, Сурия, Туркманистон, Мальдив ороллари
"C" гуруҳи: Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Ливан, Бутан
"D" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Фаластин, Непал
"E" гуруҳи: БАА, Яман, Қатар, Бангладеш

"F" гуруҳи: КХДР, Гонгконг, Хитой Тайпеи, Макао, Бруней
"G" гуруҳи: Таиланд, Лаос, Тимор Лесте, Шимолий Мариана ороллари, Индонезия
"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Мянмар, Филиппин
"I" гуруҳи: Вьетнам, Австралия, Мўғулистон, Камбоджа
"J" гуруҳи: Япония, Малайзия, Сингапур, Гуам



Саралаш баҳслари 16-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика