RU

Последние новости

22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  4 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  12 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада Новости

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада

18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 14:30да ўсмирлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.

Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4-саватчадан жой олади. Сабаби мазкур саватчалар олдинги U-16 Осиё чемпионати натижаларига қараб тузилган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган қитъа чемпионатига чиқа олмагани боис сўнгги саватчадан ўрин олган. Биз билан бир саватчада бўлган Хитой, Қатар ва БАА гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.

Маълумот учун, бу йилги қуръа ташлаш жараёнида қўшниларимиз Тожикистон ўсмирлари 1-саватчада бўлишади. Сабаби икки йил олдин ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида Тожикистон финалга қадар етиб борган ва Японияга ютқазиб қўйган эди.

Баҳрайн мусобақа мезбони сифатида автоматик тарзда биринчи саватчада бўлади.


U-16 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея.

2-саватча: Австралия, КХДР, Индонезия, Уммон.

3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Арабистони.

4-саватча: Хитой, ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, БАА.



Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-16 Осиё чемпионати 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика