U-16 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон КХДР билан ўйнайди
23 сен 2016 09:00
Новости
U-16 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон КХДР билан ўйнайди
Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида учинчи ўйинда майдонга тушади.
Қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли 16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Улар орасида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлари ҳам бор. Ўсмирларимиз "D" гуруҳида дастлаб Таиланд (5:3) сўнгра Яман (1:0) жамоаларини мағлуб этиб чорак финалга муддатдан аввал йўлланмани қўлга киритиб бўлишди. Бугунги КХДР билан ўйин гуруҳ ғолиби қайси жамоа бўлишини аниқлаб беради.
Мусобақада ярим финалга чиққан тўрт терма жамоа кейинги йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади. Гуруҳдаги иккинчи учрашув Таиланд ва Яман ўртасида бўлиб ўтади.
"D" гуруҳи
23 сентябрь
18:30 - Таиланд - Яман
18:30 - ЎЗБЕКИСТОН - КХДР
Комментарии