RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1 Новости

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1

Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи ўйинлари бошланди.
25 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг икки рақиби – Яман ва Фаластин ўсмирлари ўзаро майдонга тушишди.

Қизиқарли кечган ўйин 3:1 ҳисобида яманлик ўсмирлар фойдасига ҳал бўлди. Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биринчи бўлимда пенальтидан фойдалана олмади, бундан аввалроқ эса Яман ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, Фаластиннинг амалга оширилмаган пенальтисидан кўп ўтмай, Яман ўсмирлар терма жамоаси вакили иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда, майдонда камчилик билан ўйнаганига қарамай, яманлик ўсмирлар икки маротаба Фаластин ўсмирлари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўйин якунига Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биргина жавоб тўпини кирита олишди. Ўйин шу тариқа 3:1 ҳисобида Яман ўсмирлар терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

«В» саралаш гуруҳидаги навбатдаги ўйин 27 сентябрь куни ўтказилади. «Жар» стадионида 16:00да бошланадиган ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушади.

U-16 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«В» саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
25 сентябрь, чоршанба
ЯМАН – ФАЛАСТИН 3:1 (1:0)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика