RU

Тухель Роналдунинг "Челси"га трансфер қилинишига қарши Новости

Тухель Роналдунинг "Челси"га трансфер қилинишига қарши

Португалиялик ҳужумчи катта эҳтимол билан "аристократлар" сафига ўтмайди.

Transfer News Live хабарига кўра, Криштиану Роналдунинг "Челси"га ўтишига қарши инсон бор. Бу – лондонликлар устози Томас Тухель. Қайд этилишича, германиялик мураббийга ҳужумда Роналдудан кўра ҳаракатчанроқ ва юқори прессинг қила оладиган ўйинчи керак.

Аввалроқ ОАВда Криштиану Роналду нафақат "Челси"га, балки "Рома"га ёки ҳатто "Наполи"га ҳам ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу билан бирга, футболчининг ўзи клубнинг трансфер бозоридаги пассивлиги ва ЕЧЛда ўйнаш иштиёқи туфайли "қизил иблислар" лагерини тарк этишга тайёр.

37 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда клуб сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг келишуви 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика