RU

Последние новости

Тухель: “Челси” кейинги мавсум барча титуллар учун курашади” Новости

Тухель: “Челси” кейинги мавсум барча титуллар учун курашади”

“Аристократлар” устози Томас Тухель жамоанинг келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

“Баъзида реал вазиятни баҳолаш ва орадаги тафовутни қисқартириш фойдали бўлади. Бу мавсум “Манчестер Сити”га яқинлаша оламизми? Йўқ, бу фарқни йўққа чиқаролмаймиз, энди бунинг иложи йўқ.

Бироқ, кейинги мавсумда барчаси нолдан бошланади. “Сити”да мавсум аввалида муаммолар юзага келганди, аммо бундан ҳеч ким фойланмади. Спортда қисқа вақтда энг зўри бўлиш мумкин, агар керакли лаҳзани ушлаб қолсангиз.

Биз эса буни амалга оширмоқчимиз. Йўл узунлигини биламиз, лекин бу баҳона бўлолмайди. Айни вақти ТОП-4'га кириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Кейинги мавсум эса барча мусобақалардаги титуллар учун курашамиз”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика