RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти Новости

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти

Уни яна топдик.

Гап Ҳумоюн Муртазоев ҳақида кетмоқда. Очиғи уни сўнгги йилларда йўқотиб қўйгандик. Ҳаттоки майдонда бор ёки йўқлиги ҳам билинмаётганди. "Машъал" жамоасидаги ўйинлари билан танилган ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Турон"га ўтди. Бироқ яйпанликлар таркибидаги дастлабки уриниши кўнгилдагидек чиққани йўқ. 13та учрашувда 1та гол. Буни албатта зўр натижа, деб бўлмайди. Айрим ҳолларда унинг ўз позициясида ўйнамаганини ҳам таъкидлаш жоиз. 

Жорий йилдаги натижаси эса шунчаки ажойиб: 14та ўйинда 12та гол + Ўзбекистон кубогида 3та ўйин, 3та гол, умумий ҳисобда 15та. Кетма-кет тўртта ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. Мавсум стартини ажойиб бошлаган Муртозаев 2-6 тур оралиғида кетма-кет 5та учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилганди. 


Бу мавсум форварднинг фаолиятидаги "Насаф"дан кейинги энг сермаҳсул мавсум бўлиб турибди. 2019 йил ижара асосида "аждарлар" таркибида тўп тепган ҳужумчи ўша мавсумда 26 учрашувда 14 бор дарвозаларга йўл топа олган. Қарши клубидаги голли серияси 5та учрашувни ташкил қилади. 


2020 йилнинг биринчи даврасини "Бунёдкор"да ўтказган футболчининг пойтахт клубида унчалик омади келмади. 7та ўйин 1та гол. 



Иккинчи даврада у "Машъал"га қайтди ва қайсидир маънода бу қайтиш муваффақиятли чиқди, 13та ўйин 5та гол.  



Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "газчилар" сафида 11та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди. Олдинда ҳали яна учрашувлар бор. Демак унда фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиш имконияти мавжуд. "Турон" футболчиси шу кунга қадар умумий фаолияти давомида гол уриш борасида 50талик довондан ўтди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика