RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

"Турон"ни Суперлига сари етаклаётган Ислом Исмоилов ҳақида Новости

"Турон"ни Суперлига сари етаклаётган Ислом Исмоилов ҳақида

Сир эмаски, ички чемпионатимиздаги аксарият клублар сўнгги йилларда ёш мураббийларга ишонч билдиришмоқда.

Бугунги кунда "Турон" жамоасини бошқараётган Ислом Исмоилов ҳам ана шундай ёш мураббийлар тоифасидан. Куни кеча ўзининг таваллуд кунини нишонлаган ёш мутахассис Про лигада ўз жамоасини Суперлига сари етакламоқда. 

Мураббийлик фаолиятини "Пахтакор" академиясида бошлаган Ислом Исмоилов Станислав Кудряшовга болларни шуғуллантиришда яқиндан кўмаклашди. Бу борада унинг ўзи шундай дейди. 

"Илк мураббийлик фаолиятимни "Пахтакор" футбол академияда бошлаганман. У ерда Станислав Кудряшовга 2001-йилда туғилган болаларни тайёрлашда яқиндан ёрдам берганман. "Пахтакор" футбол академиясидаги 2-3 йиллик фаолиятим давомида кўп нарсаларни ўргандим, ўз кўникма ва малакаларимни оширдим. Сабаби, барчамизга маълум ушбу академияда ўзбек футболидаги энг номдор масканлардан ҳисобланади.

У ерда фаолият олиб борадиган мутахассислар ўз ишига профессионал тарзда ёндашадилар. Станислав Кудряшов билан биргаликдаги фаолиятим давомида у кишидан жуда кўп нарсаларни ўргандим, тажриба тўпладим. Мураббийликдаги илк фаолиятимни айнан у кишини ёнида бошлаганлигим доимо ёдимда қолади. "Пахтакор" футбол академиясида тўплаган тажрибаларим бугунги кунда эришаётган ютуқларимнинг тамал тоши сифатида хизмат қилади деб айтсам муболаға бўлмаса керак. Бу академияда иш жараёни жуда қизғин кечади, кун давомида ҳамма футбол ҳақида ўйлайди, вазиятлар таҳлил қилинади, мутахассислар ўртасида баҳс-мунозаралар бўлади. Умуман олиб айтганда бу масканда ҳамма футбол билан яшайди. Шунга яраша натижалари ҳам бор, мана кўриб турганингиздек, "Пахтакор" футбол академиясидан қанчадан-қанча иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Бу албатта ўзбек футболининг янада ривожланишига хизмат қилади".



Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Турон" Баҳром Ҳакимовни истеъфога чиқаргач жамоа бошқаруви Ислом Исмоиловга ишониб топширилди. Мазкур жамоага келгунига қадар эса бир неча йўлларни босиб ўтгани шубҳасиз. 

"Бугунга қадар юқорида айтганимдек дастлаб "Пахтакор" футбол академиясида фаолият олиб борганман. Кейинроқ менга Марғилоннинг "Атласчи" жамоасидан таклиф тушган, лекин молиявий сабаблар туфайли жамоа ўша пайтдаги Биринчи лига мусобақаларида иштирок эта олмаган. Шундан сўнг Ёзёвон туманининг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасида икки йил давомида фаолият бордим. Бу жамоадаги фаолиятимни профессионал футболдаги илк мураббийлик ишим сифатида ёдимда қолган. "Ёзёвон-Лочинлари"да ҳам кўплаб тажриба тўпладим, жамоа билан бир қатор натижаларга эришганмиз. Кейинчалик "Истиқлол" жамоасида ҳам қисқа муддат ишладим. Ундан кейин Марғилон шаҳрида ҳамкасбларим билан "Фаровон" футбол академиясини ташкил этдик. Ҳозирги кунда бу академиядан жуда кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқаётганлигидан барчанинг хабари бор албатта".

Жорий мавсумда ажойиб жамоани шакллантирган Ислом Исмоиловга фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.  "Турон" жамоаси билан муваффақиятларга эришишига тилакдошмиз!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика