RU

Последние новости

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  7 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  11 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  16 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди Новости

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди

Бугун Олтиариқ туманидаги "Имкон-арена" ўйингоҳида Фарғонанинг "Истиқлол" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Темур Маматмуродов "Турон" дарвозасини ишғол этиб, "Истиқлол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Турон" жамоаси вакиллари иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Дастлаб Жавоҳир Сохибов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлим охирги дақиқаларида Асилбек Қаюмов "Турон"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Олтиариқ. "Имкон-арена" ўйингоҳи.

"Истиқлол" - "Турон" 1:2
Голлар:
Темур Маматмуродов (1:0), Жавоҳир Соҳибов пен. (1:1), Асилбек Қаюмов (1:2)

"Истиқлол": Нодирбек Ашурматов, Абдухолиқ Қурбонов, Умар Адҳамзода, Ҳожиакбар Юнусов, Улуғбек Худойбердиев, Аббос Махсталиев, Элёр Мамасолиев, Темур Маматмуродов, Рустам Абдуҳамидов, Роббим Ҳасанов, Файзулло Жуманқўзиев
Захира: Жасурбек Эрмаматов, Хумоюн Бойқўзиев, Элёр Мўйдинов.

"Турон": Акмал Ортиқов, Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Элбек Отақулов, Аслиддин Тоштемиров, Суннатилло Эрматов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Акрамов, Хуршид Асқаралиев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов
Захира: Мирзохид Жалилов, Аюбхон Исоқов, Аслбек Қаюмов, Достон Мелиқўзиев, Билол Тошмирзаев, Иброҳим Аҳмаджонов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика