RU

Последние новости

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  3 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги)

Бу мақола аслида кеча ёзилиши керак эди. Аммо вақт ва йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ҳечдан кўра кеч яхши.

"Турон" – "Бухоро" учрашуви ва ундан кейинги жараёнларда менга ёққан 3 та жиҳат бор. Биринчиси, 4 та гол ва якунда драматик кўринишдаги 2:2 ҳисоби. Иккинчиси, ўйин тугаган вақтда ҳар икки жамоа фан-клуби вакилларининг ўзаро бир-бирларини олқишлаши. Учинчиси эса "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг матбуот анжуманида билдирган фикрлари.

Биринчи жиҳат ҳақида изоҳ берсам, ўйинда голлар сонининг кўп бўлиши айнан мухлис учун ёқимли. Чунки ҳар қандай футбол ихлосманди футболдаги голлардан завқ олади, худди шундай мен ҳам. Бу ўйин якунида ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмасди. Биринчи бўлимда "Турон" гол урди, "Бухоро" жавоб берди. Иккинчи бўлим ҳам шундай кўринишда, фақат бу сафар биринчи бўлиб "Бухоро" урди, кейин "Турон" жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда Яйпан клуби ютиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо тақдир бу ўйинда дуранг адолатли натижа эканини кўрсатиб қўйди. Ҳумоюн Муртозаевнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони Никола Стошич қайтаришга муваффақ бўлди. Ва якуний ҳисоб сизу-бизга драматик натижани тақдим этди - 2:2.

Пенальти белгиланган вазиятларнинг биринчисида яққол қоида бузилиши бор эди. Бунда тажрибали Обид Жўрабоев жарима майдони ичкарисига ёриб кираётган Жасур Ўриновни йиқитди. Жараённинг шундоқ ёнгинасида турган бош ҳакам Ҳусан Музаффаров ҳеч бир иккиланишсиз 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Иккинчи вазиятни эса майдонда кўрганимда, очиғини айтаман, футболчи йиқилаётиб тўпни қўли билан ўйнаб юборди, деган хулосага келгандим. Лекин кейинчалик такрорий вазиятларни кўрганимда, фикрим ўзгарди. Одатда бунақа холатлар учун пенальти белгиланмайди. Хатонинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳакамнинг вазиятдан бироз ортда қолиб кетганлиги бўлди. 

Ҳусан Музаффаров ҳозирча таниқли ҳакам эмас, аммо бугунгача мен кўрган ўйинларда жуда яхши ишлаб келаётганди.  Ёш ҳакам ўша вазиятни бошқа ракурсдан кўрганида, балки қарори бошқача бўлиши мумкин эди. Бежиз дунё амалиётида VAR тизими қўлланилаётгани йўқ, ҳакам ҳам инсон ва бу факторда ҳар кимда ҳам хато бўлиши бор гап. Пенальти белгиланди, Муртозаев тепди, Стошич қайтарди ва юқорида айтганимдек, тақдирнинг адолатли қарори бу ўйинда ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмаслигини кўрсатиб қўйди. 

Шаҳбоз Беғамов "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви борасидаги муҳокамаларда ҳақ эди. Ҳакам хато қилса, "Навбаҳор"ни ёки жамоа мухлисларининг айби йўқ. Кечаги ўйин бўйича ҳам шу гап. Ҳусан Музаффаров вазиятни қийин ракурсдан кўргани сабабли белгиланган пенальти учун "Турон" ёки мухлисларнинг айби йўқ. Ўйланмай айтиладиган фикрдан тийилинг. Ҳасад эмас, ҳавас билан яшаган киши ташқаридан қараганда ҳам чиройли кўринади.

Ўйин якунида ҳар икки жамоа фан-клублари ўзаро бир-бирларини олқишлаганликларига гувоҳ бўлдим, бу менга ёққан иккинчи жиҳат. Инсонийлик, одамгарчилик, меҳмондўстлик каби туйғулар бизга, юртимиз аҳлига хос жиҳат. Алоҳида таъкидлаш жоиз, узоқ демасдан вақт ажратиб Бухородан Яйпанга етиб келиб, стадионда жамоасини олқишлаб турган мухлислар ҳам эътирофга лойиқ.

Ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлардан юқорида мен айтган учинчи жиҳатни матбуот анжуманида кўрдим. "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг жавоблари унинг тажрибасига хос бўлди. Жамоаси фойдасига белгиланмаган пенальти бўйича берилган саволга "Мен кўрган ракурсдан пенальти бордек туюлди, ҳакам эса холатни бошқа нуқтадан кўрди. Агар хато қилган бўлса, тегишли марказ бор, кўриб чиқади. Албатта "оқ" ва "қора"ни улар ажратиб бериши мумкин" деган жавобни берди. Мураббий ҳеч кимдан нолимади, хатто эътироз ҳам қилмади. Савол берган журналист Фузайловдан бошқача жавобни кутгандир балки, аммо жавоб эса кутилмаган бўлди.

P.S. Ҳар доим бир томонлама фикрламасликка ҳаракат қиламан. Юқоридагиларнинг барчаси менинг фикрларим. Бу борада сиздаги қараш бошқача бўлса, албатта ўз фикрингизда собит қолаверинг.

Бекзод Толибов

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика