RU

Последние новости

23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  5 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  1 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  12 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  36 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  2

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками! Новости

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками!

Суперлиганинг 8-турида ҳеч бир ҳакам ярқ этиб ажралиб турмади.

Аксинча, "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг қўпол хатоси якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Одатга кўра турнинг энг яхши ҳаками аниқлаб келаётгандик. Суперлиганинг 8-турида бу номинацияга лойиқ ҳакам топилмади. Турнинг энг ёмон ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисуллаев ва унинг бригадасини кўрсатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ён қанот ҳаками  Алишер Усмонов учрашувнинг 86-дақиқасида бўлган вазиятда "қовун" туширишди. Бу вазиятда ким пенальти бўлганига ишора қилди? Аввалига Рисқуллаев "нуқта"ни кўрсатмади ва орқага кетмоқчи бўлди. Қанот ҳаками эса ўзидан-ўзи журима майдончаси ичига югуриб кирди. Хўп, агар пенальтини қанот ҳаками белгилаган бўлса, унда нега байроқчасини кўтармади? Рисқуллаев эса қанот ҳакамининг майдонга югуриб келаётганини кўриб "нуқта"ни кўрсатди. Бу ерда бош ҳакам Рисқуллаев ҳам, ён қанот ҳаками Алишер Усмонов ҳам ўз мажбуриятларини унутиб қўйишди чоғи. Видеода аниқ ва тиниқ кўринган. Пенальтини ким белгилагани тушунарсиз. Лекин якуний қарорни қабул қилиши керак бўлган Аҳрол Рисқуллаев бу вазиятда ўйин статусига мос тушмаганини исботлади ва якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўпол хатога йўл қўйди.

Аслида эса Анвар Ғофуров ўша вазиятда тўпни узоқлаштирди ва эпизод жарима майдончаси ташқарида содир бўлди.

TAS-IX эмас


Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика