RU

Последние новости

12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  6 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  7 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  13 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  5 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  19 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  5 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  34 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11

Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак" Новости

Туркманистон устози Мерген Оразов: "Эртага ҳимояда тартибли ҳаракат қилган ҳолда вазиятлардан фойдаланишимиз керак"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Мерген Оразов ва футболчи Арсланмирад Аманов иштирок этди. 

Мерген Оразов: "Ассалому алайкум. Биринчи ўринда ЎФАга илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. CAFA ва ўтган ўйинларда Ўзбекистонга қарши қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Ўзбекистон кучли терма жамоа. Таркибида юқори савиядаги ижрочилар бор. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилишимиз ва вазиятлардан фойдаланишимиз керак".


Арсланмирад Аманов: "Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиб, гуруҳ фаворити. Биз қўлимизни туширмоқчи эмасмиз. Эртага чиройли ўйин кўрсатишга, нафақат ҳимояда, балки паслар орқали ўйинни ташкил қилишимиз зарур".



Мерген Оразов: - Нима учун Анталияда йиғин ўтказдик? Биринчи ўринда у ерда яхши шароитлар бор. Олдиндаги ўйинларга оптимал тайёргарлик кўришимиз керак. Иккинчидан Туркиядан Тошкентга келиш қулай. Энди Ўзбекистонга қарши биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинларимизга келсак, ҳақиқатдан ҳам учрашувнинг дастлабки қисмида кучли томонларимизни кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда диққатни йўқотяпмиз. Бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ, йигитлар чарчоқ аломатида кўпроқ хатога йўл қўйишмоқда. Бу кўп факторларга боғлиқ. Таҳлил қиламиз. Футболчилар чемпионат баҳсларида катта босим олишмаяпти. Иккинчидан тажриба етишмаяпти. Тактик жиҳатдан ҳар бир йиғинда, ўйинда қўшиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги баҳсда тактик тарафлама идеал ўйин кўрсатгандик. Рақибда вазиятлар кўп юзага келмаганди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда гол уришимиз мумкин эди. Ишлашда давом этамиз. 

Ўзбекистон терма жамоасининг кучсиз жиҳатлари ҳақида гапириш қийин. Улар сўнгги 5 йилликда кучайишга эришди. Кўп футболчилари хорижда тўп тепмоқда. Мураббий яхши савияда. Фақат прессингда актив эмаслигини айтишим мумкин. Ўзбекистон хатолардан тезда фойдаланади ва вазиятлар яратади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика