RU

Последние новости

03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   0 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  4 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   26 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик" Новости

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Тажрибамиз ортиб бормоқда. Ўйиндан кўнглим тўлди, йигитлар борини бериб ўйнашди. Тўғри ҳатолар ҳам бўлди, лекин бугунги учрашув учун йигитлардан миннатдорман.

- Туркманистон терма жамоаси бугунги учрашувда гол уришга лойиқмиди, сабаби бугун кўп ҳавфли вазиятлар яратдингиз?

- Ҳа, менинг фикримча бугун гол уришга лойиқ эдик. Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли, шу сабаб бизга бироз қийин бўлди, лекин шунга қарамай, биз бугун ҳеч бўлмаса битта гол уришимиз керак эди.

- Биринчи учрашувда Туркманистон сифатли ўйин кўрсатди. Бугунги учрашувда ҳам биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдингиз. Иккинчи таймда гол ўтказиб юборилганидан сўнг, жамоангиз ҳужумга ўтди ва катта потенциалга эга эканлигини кўрсатди. Шу ҳақида фикрларингиз?

- Биринчи ўйинга қараганда кўп ўзгаришларга қўл урдик. Биринчи таймда кам ҳужум қилдик ва кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи таймда эса ҳужум қилишга мажбур бўлдик. Потенциалимиз албатта юқори. 2023 йилда эндигина иккинчи йиғинни ўтказмоқдамиз ва йигитлар бир бирига энди кўникишни бошламоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика