RU

Последние новости

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Туркия. “Металлург” Дания жамоаси ёшларини мағлуб этди Новости

Туркия. “Металлург” Дания жамоаси ёшларини мағлуб этди

Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки йиғинини давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Даниянинг беш карра чемпиони – “Вайле U-19” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда бош мураббий Луисма Эрнандес аввалги кўрикда камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият берди. 

Баҳс бекободлик футболчиларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бу эса якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Эътиборга молик жиҳати, Дания ёшлари дарвозасига голларнинг иккитасини “Металлург”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Шаҳзоджон Неъматжонов урди. Яна битта гол клубга янги қабул қилинган иқтидорли ҳужумчи Жасур Ашуров ҳисобига ёзилди.

Эртага “Металлург” Туркия сафаридаги сўнгги кўрик учрашувини ўтказади. Бу галги рақиб Грузия чемпионати ўтган мавсумининг бронза медали совриндори “Дила” (Гори) жамоаси бўлади.

Назорат учрашуви

15.02.2022 йил

“Вайле U-19” (Дания) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:3

Гол: Шаҳзоджон Неъматжонов (22, 82), Жасур Ашуров (57).

“Металлург”: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Ҳакимхон Аламхонов, Одилбек Абдумажидов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳира: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Фаррух Иброҳимов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Муҳаммадали Алиқулов, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забихилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Фозил Мусаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика