RU

Последние новости

09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  14 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16

Тур футболчиси - Санъат Шихов Новости

Тур футболчиси - Санъат Шихов

"Бухоро"нинг универсал вингери саналган Санъат Шихов Суперлиганинг 5-туридаги энг яхши футболчи дея эътироф этилди.

Улуғбек Бақоев қўл остида гоҳ чап қанот ҳимоячи, гоҳида эса чап қанот ярим ҳимоясида вингер сифатида пайдо бўладиган Санъат Шихов "Пахтакор"га қарши ўйинни жуда яхши ўтказди. Чап қанот ҳимоясида ўйнаган футболчи баҳс давомида нафақат фаоллиги билан, балки икки бор "Бухоро"ни муқаррар голлардан сақлаб қолгани билан ажралиб турди. Айнан Санъат Шиховнинг икки бор дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтаргани якунда "Бухоро" ғалабасини таъминлади. 

Биринчи вазиятда Аъзамовнинг дарвоза томон тепган зарбасини бартараф этган Шихов, сўнгра дарвозабон Асилбек Амоновнинг тўпга чиқишда йўл қўйган хатосидан кейин Гриффитснинг дарвозага йўллаган зарбасини ҳам чизиқ устидан бартараф этишга улгурди. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб меҳмонлар фойдасига очилиши муқаррар эди. Шу боисдан Санъат Шихов сўзсиз тур футболчисига айланди.


Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика