RU

Последние новости

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Туғилган кунингиз билан, Ойбек Омилович! Новости

Туғилган кунингиз билан, Ойбек Омилович!

2013 йилнинг илк кунидан бошлаб Олимпия қўмитасининг бош котиби сифатида Мираброр Усмоновнинг биринчи ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Ойбек Касимов бугун 33 ёшга тўлди.
Бугун мен шунчаки табрик ёзиш ниятим йўқ. Ойбек Касимов ҳаётда кимгадир зўр ака,  кимгадир ука ва зўр устоз ҳамда зўр дўст бўлиши мумкин бўлган кам сонли кишилардан бири  ҳисобланади. Бу инсон билан 2007 йилдан бери танишман. Аввалига "Пахтакор" ФКда  ҳуқуқшунос, кейинчалик Тошкент шаҳар футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти  лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Омиловичнинг ёш бўлишига қарамай, ҳаётда босиб  ўтган йўли ва қилган хайрли ишларини алоҳида такидламасам бўлмайди!

Касимовни яқиндан билган кишилар, мен ёзаётган гапларим жуда озлигини ҳам яхши  биладилар. Баъзан ёшлик қилиб иш юзасидан қизишиб кетган пайтларим айнан шу кишининг маслаҳатлари туфайли ўз режамни тузардим. Сайтимизни бугунги кундаги тараққиётида ҳам бу кишининг ўзига хос манаъвий ёрдами бор.

Яқинда сайтимзга ташриф буюрган Олександр Пишур, агентларнинг 70 фоизи аввал ўз  жиғилдоғини, кейингина футболчи ҳақида ўйлаши ҳақида айтиб ўтган эди. Бу гапга қўшилмай  иложимиз йўқ. Ойбек Касимовни футбол оламидаги ҳурматининг жуда ҳам юқори эканлигига  асосий сабаб, у кишининг Пишур айтганидек 30 фоиз агент қаторида эканлигида. Ўзбекистонда  биринчилардан бўлиб футбол агенти мақомини олган бу мутахассис шу кунгача бир нечта  футболчиларни яхши савиядаги жамоаларга жойлаб келган бўлсада, у кишининг камтарлиги ўзи  ҳақида ахборотни чиқмаслигига ундар эди. Энг қизиғи у кишинг фаолиятида пул биринчи  ўринда турмаслиги, қолган кишиларнинг ҳурматини янада ошишига олиб келди. Агентлик  фаолиятини давом эттириш имконияти бўлишига қарамай, "пуллик" ишни ватан манфаати йўлида  ўз ғояларини спорт соҳасида ишлатишни мақул кўрди.

Ойбек Касимовни сайтимиз ўқувчилари ва журналистлари номидан табриклашни инсоний бурчим деб билдим. Ўзбек футболи ва спортини тараққий этиши йўлида хизмат қилаётганингиз  учун, барча-барчанинг номидан Сизга сиҳат саломатлик, узоқ умр ва оилавий бахт тилаймиз. Доимо яқинларингиз бахтига соғ бўлинг!

Қуйидаги фото табкригимиз ҳам, устозимиз Ойек Касимовга бағишланади!



2007 йил. ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Қувайт" учрашуви бошланишига саноқли сониялар қолган. Ойбек Касимов учрашув ташкилотчиси сифатида мени "ҳайдаяптилар". Илк танишув )).




2012 йил. Бикмаев ва Кападзе бугунги кеча айбдорини табриклаяптилар.




2013 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувида, ўйинни томоша қилиш учун ОФКдан келган мутахассис билан. Бирон-бир тадбир йўқ-ки, Ойбек Касимовсиз ўтса.



2011 йил. Қатар. Осиё Кубогида.



2010 йил. Сеул. Жепаровнинг "Сеул" сафидаги муваффақиятида ҳам бу мутахассиснинг хиссаси катта бўлган.



2009 йил. "Пахтакор" ФКнинг янги йил кечасида Ойбек Касимов билан эсдалик учун тушган суратим.




Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика