RU

Последние новости

21:16"Наполи" — "Интер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  2 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  12 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  14 19:58"Ахмат" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  2 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  5 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  5 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  0 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  1 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  3 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  19 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  4 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  1 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  12 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  24 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  4

Трансфер санкциялари АПЛ клубларига ҳам қўлланилиши мумкин Новости

Трансфер санкциялари АПЛ клубларига ҳам қўлланилиши мумкин

Бир неча кун олдин ФИФА "Реал" ва "Атлетико"ни вояга етмаган футболчилар хариди учун 2 трансфер ойнаси мобайнида янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаган эди.

Маълумотларга кўра, Англия чемпионати клублари ҳам ушбу санкциялар билан "сийланиши" мумкин.

Ҳозирча премьер-лиганинг қайси клуби хавф остида эканлиги номаълум, аммо "Telegraph"нинг мақоласида "Челси" тилга олинган:

"Челси" 2009 йилда Гаэль Какутани харид қилгани учун "кўклар"га икки трансфер ойнасида янги футболчи сотиб олиш таъқиқланган эди, аммо спорт-арбитраж суди бу қарорни бекор қилди.

ФИФА қонунларига кўра клуб бошқа давлат фуқароси ҳисобланувчи 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчини ўз сафида ўйнатиши мумкин.

2015 йилнинг ноябрь ойида Испаниянинг AS нашри Лондоннинг икки клуби ФИФА томонидан жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Айнан ўша маълумотлар орасида "Реал" ва "Атлетико"га ҳам санкциялар қўлланилиши борасида айтилган.

"Telegraph" мақоласида "Арсенал" номи тилга олинмаган. Шунингдек, ўша маълумотлар орасида "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчеснинг сўзлари бўлган:

"Британ клублари билан яқиндан таниш эмасман, аммо бир қанча вақт олдин тартиб-интизом қўмитаси текширув ишларини бошлаганидан хабардорман.

Тахминимча, текширувлар учун ФИФАнинг манбалари чекланган ва ташкилот олдин бажарган ишларини такрорлаши мумкин, аммо бунинг ҳаммаси Европа даражасида амалга оширилаётгандек таассурот уйғотяпти.

Иш мобайнида инглиз клубларида танишлар орттирганман ва ФИФА уларнинг баъзиларига нисбатан текширув ишларини бошлаганини биламан, аммо қарор ва натижадан хабардор эмасман. ФИФА бутун дунёда шу ишни бажармоқчидек таассурот уйғоняпти. Яқин икки йил ичида, шунга ўхшаш кўплаб воқеалар содир бўлса керак".

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика