RU

Последние новости

01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  13 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

Трагедик тарих! Бажарилган ваъда ва соврин Новости

Трагедик тарих! Бажарилган ваъда ва соврин

Душанба тунида "Монтеррей" 2010 йилдан кейин илк марта Мексика чемпионлигига эришди.

Жамоа финалда "Америка"ни пенальтилар сериясида 4:2 (умумий ҳисоб 3:3 бўлганди) ҳисобида мағлуб этди.

Ғалаба голидан кейин "Монтеррей"нинг барча футболчилари қувонишди, ғалабани нишонлашди, бир-бирига сувлар отишди, шампанлар очишди. Бироқ жамоа бош мураббийи Антонио Муҳаммад захира ўриндиғида ўтирганча хўмрайиб йиғлади, истаганича йиғлади. Чунки у ҳаётидаги энг асосий ваъдасини бажарганди.

Антонио ёшлигида ҳужумчи бўлган ва Аргентина ҳамда Мексикадагаи ўнлаб клубларда фаолият олиб борган. Муҳаммад "Монтеррей"да атиги 2 йилни (1998-2000) ўтказган бўлса-да, ўғли бу жамоани яхши кўриб қолганди. Ҳа, у яхши кўриб қолганди. Чунки Фарид ҳозир тириклар орасида йўқ.

Бир куни Антонио - Фаридга:

- "Монтеррей"га қайтаман ва соврин ютаман. Барчаси сенинг қувончинг учун бўлади, деганди.

Муҳаммад ўз ўғли Фаридга бир кун келиб "Монтеррей"га қайтишини ва соврин ютишини ваъда қилди. Бироқ...

2006 йилда трагик ҳодиса юз берди: Фарид автоҳалокат туфайли оламдан кўз юмди. Ўшанда машинада Антонио ҳам бор эди ва у ҳам сал қолганда оёғидан ажраларди.

Ҳодиса Германияда юз берди. Ўша пайтларда у ерда жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилаётганди. Фарид мундиалда Аргентина термасини кўришни истаётгани учун узоқ сафарга боришни қаттиқ истагани учун машинага ўтирганди.

Дрезден ва Франкфурт ўртасидаги йўлга келганда эса улар келаётган йўлда бегона машина катта тезликда пайдо бўлди ва... Икки машина бир-бири билан тўқнашди.

Трагедия Муҳаммаднинг оиласига қаттиқ зарба берди. Ўша пайтларда Антонио ўз рафиқаси билан тез-тез жанжаллашиб турарди. Шунингдек, бу мавзуда матбуот ҳам тез-тез овозалар чиқарарди. Ўша вақтдан буён Муҳаммад ёлғизликдан қўрқади ва бир ўзи қолишни истамайди.

Машғулотдан бўш вақтларда у ўз вақтини футболчилар билан ўтказади, уларнинг хато ва камчиликларини, ютуқларини кузатиб боради. Унинг фикрига кўра, жамоа натижаларга эришиши учун футболчиларнинг натижалари фантастик даражада бўлиши шарт эмас, асосийси - юракдан меҳнат ва бир мақсад йўлида интилиш.

Қаттиқ меҳнат эса ўз самарасини берди. Антонио 13 йил олдан берган ваъдасини бажарди.

2012 ва 2014 йилларда Муҳаммад "Тихуана" ва "Америка" билан биргаликда Мексика Клаусурасида ғолиб бўлди. Бироқ илк қадамлардаёқ ваъдани бажариш осон бўлмади: 3 йил давомида у жамоани финалгача олиб борди ва сўнгги баҳсларда мағлуб бўлаверди. Кейин эса "Сельта" бошқарувини ўз қўлига олди. 2019 йилда эса у ўз ишини якунлаш учун "Монтеррей"га қайтди.

У жамоани клублар ўртасидаги мундиалга олиб келди. Аввалига Қатарнинг "Ал Садд"и енгилди. Бироқ ярим финалда жамоа "Ливерпуль" томонидан таслим қилинди. Ёдингизда бўлса, Клопп ўша ҳаракатларини айнан Муҳаммаднинг олдида қилганди.

Жамоанинг асосий мақсади - чемпионат ғолиблиги эди. Якшанба кунида уни ғамгин ахволда кўришганди.

Муҳаммад ҳаётидаги энг муҳим ўйинида иштирок этди ва унда ғолиб бўлди. Ғалабадаги кўз ёшларни эса юқоридан  унинг ўғли жилмайиб томоша қилмоқда.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика