Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак?
04 сен 2014 14:32
Новости
Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак?
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бу ўйинда термамиз устози Миржалол Қосимов асосан Осиё ўйинларига борадиган таркибни синаб кўради. Демак, мазкур беллашувда 23 ёшгача футболчилар тўп суради. Шунингдек, ёши 23дан катта тўрт нафар ўйинчининг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.
Булар - Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига борадиган ёши 23дан катта иккита футболчининг кимлигини айтиб ўтди. Яъни, Тўхтахўжаев билан Мусаевнинг Инчонга бориши расман аниқ бўлган. Яна битта ўринга эса иккита номзод бор. Яъни, Фарҳод Тожиев билан Воҳид Шодиев. Бугунги беллашувда ким ўзини кўрсатса Қосимов ўшани мусобақага олиб кетишини маълум қилди.
Фарҳод Тожиев ҳам, Воҳид Шодиев ҳам яхши савиядаги ҳужумчилар ҳисобланади. Фарқи шундаки, Воҳид Фарҳодга нисбатан терма жамоада кам ўйнаган. Хўш, сизнингча, Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига кимни олиб кетгани маъқул: Фарҳод Тожиевними ёки Воҳид Шодиевми? Марҳамат, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Бугунги ўйиндан кейин бу мавзуга яна қайтамиз.
Х.Холиқов.

Комментарии