RU

Последние новости

19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  5 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6

Тожибоев ва Холмуродов Ғузорга келишди Новости

Тожибоев ва Холмуродов Ғузорга келишди

Ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси футболчилари 16 январь куни “Насаф”нинг ёшлар таркиби билан синов-назорат учрашувини ўтказишди.
Қаршида, “Насаф” футбол Академияси сунъий қопламали майдонида ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғузорликлар томонидан киритилган голга Ботир Қодирқулов муаллифлик қилди. Шу куни машғулотларга келиб қўшилган Элдор Тожибоев, гарчи жамоадошлари билан бирга бўлса-да, майдонга туширилмади. Эслатиб ўтиш жоиз, бу тажрибали дарвозабон ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини “Шўртан” сафида ўтказган эди. Тожибоев янги мавсумни ҳам ғузорликлар билан бошлаш ниятида эканлигини маълум қилди.   

Шунингдек, ўз вақтида “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатган ҳимоячи Фахриддин Холмуродов ҳам “Оқ бўрилар” машғулотларига келиб қўшилган. Тожибоевдан фарқли равишда, у биринчи куннинг ўзидаёқ майдонга тушишга улгурди.

Энди Мухтор Қурбонов шогирдлари 20 январь куни Ғузорда “Машъал” жамоасига қарши яна бир синов-назорат учрашувини ўтказишади ва қисқа муддатли танаффусга чиқишади. Кейинги босқич тайёргарликлари пойтахтга кўчади.

“Насаф” – “Шўртан” – 1:1.
“Шўртан”:
Р.Абдулов (Ж.Каримов, 72), З.Раупов (Э.Тоғаев, 61), Ж.Отақулов (Б.Тўраев, 61), А.Алиқулов (Э.Интизомов, 46), У.Эшмуродов (Д.Донаев, 46, Ф.Холмуродов, 70), М.Маҳмудов (Р.Абдувоҳидов, 50), А.Востриков (Ш.Хурсанов, 46), Д.Камолов (Ғ.Раҳмонов, 46), А.Бабаев (О.Каримов, 40, Т.Нуруллаев, 78), Б.Қодирқулов (А.Арслонов, 46), И.Каримов (С.Тўрақулов, 50).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика