RU

Последние новости

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  9 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди Новости

Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди

"Рома" собиқ сардори Франческо Тотти касалхонада бўлиб турган "Лацио" аёллар жамоаси аъзоси Илена Матиллини кўргани борди.

Қиз ўтган йилнинг декабрь ойида автоҳалокат натижасида оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган эди.

20 ёшли спортчи тўққиз ойни комада ўтказди. Фожиа ҳақидаги маълумот Тоттига етиб борди ва у видеомурожаат йўллади.

"Лацио"да ўйнаган, аммо "Рома"га мухлислик қилган Матилли яқинда анча вақтдан кейин комадан чиқди.

Тотти бугун эрталаб футболчининг ҳолидан хабар олиш учун касалхонага ташриф буюрди. У эса афсонани "Рома" либосида қарши олди. Тотти қиз билан бир соатча суҳбатлашди ва қиз тўлиқ соғайгач, уни кечки овқатга таклиф қилишга ваъда берди. 

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика