"Тоттенхэм" сардори "Лацио"га ўтишга яқин
11 авг 2023 15:55
Новости
"Тоттенхэм" сардори "Лацио"га ўтишга яқин
"Лацио" "Тоттенхэм" ва Франция термаси кипери Уго Льорис бўйича таклиф юборди.
Футболчининг ўзи ҳам трансферга рози. Лондонда ортиқ франциялик дарвозабонга ишонч билдирилмаяпти, Римда эса "бургутлар" устози Маурицио Сарри бу трансферни шахсан ўзи сўраган. Бу трансферда "Лацио" Чемпионлар Лигасида иштирок этиши ҳам муҳим роль ўйнайди.
Льориснинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. 36 ёшли голкипер "шпорлар" сафига 2012 йил "Лион"дан кўчиб ўтган. Уго 447 ўйинда майдонга тушиб, 151 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ўтган мавсум сардор 31 марта майдонга тушди, 45 та тўп ўтказиб, 9 бор гол ўтказмади.
"Transfermarkt" портали жаҳон чемпионини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии