"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи
23 июл 2025 12:00
Новости
As хабарига кўра, Лондон клуби "Реал" вингерини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ ўйинчига "Ливерпуль", "Бавария", "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Таъкидланишича, Европа Лигасида ғалаба қозонганидан сўнг "шпорлар" жамоа асосини нафақат сақлаб қолишни, балки уни мустаҳкамлашни хоҳлайди. Шу билан бирга, клуб бошқаруви раиси Даниэл Леви Родригoning нархини 90 миллион евродан пастроққа туширишга ҳаракат қилиб кўради.
Ҳозирча ҳеч бир клуб "Реал" билан музокара олиб бормади – фақат бразилияликнинг вакиллари билан дастлабки алоқалар бўлган. Футболчининг ўзи келажаги масаласини Мадрид жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо билан муҳокама қилмоқчи.
Ўтган мавсумда Ла Лигада Родриго 30 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии