RU

Последние новости

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

"Тоттенҳэм" – "Челси" 3:1 Новости

"Тоттенҳэм" – "Челси" 3:1

АПЛ доирасидаги 13-турнинг марказий учрашувида "шпорлар" ғалаба қозонишди.

Ажойиб ўтган ҳалқаро танаффусдан сўнг, АПЛ яна қайтмоқда. Номи билан ҳаммани бирдек ўзига жалб қила оладиган "Лондон дербиси" шанба оқшомида ўтказилади. Маурицио Саррининг "Челси"си ҳозирда дастлабки 12 турда мағлуб бўлмасдан яхши кўрсаткич билан 3-ўринда бормоқда. "Тоттенҳэм" клуби эса "аристократлар"дан 1 очко кам тўплаган ҳолда, ҳамшаҳрини изма-из таъқиб қилиб келмоқда.

Тоттенҳэм – Челси 3:1
"Уэмбли"

Голлар: 1:0 – 8 Алли, 2:0 – 16 Кейн, 3:0 – 54 Сон Хын Мин, 3:1 – 85 Жиру.
Тоттенҳэм – Льорис, Фойт, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Эриксен, Сиссоко, Дайер, Алли (Уинкс, 87), Сон (Ламела, 78), Кейн.
Челси –Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 58), Жоржиньо, Виллиан (Жиру, 76), Канте, Азар, Мората (Педро, 58).
Огоҳлантириш: Рюдигер (19), Азар (45), Жоржиньо (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди
Ўйин статистикаси
"Тоттенҳэм" – "Челси" 3:1

Зарбалар: 
18-13
Узатма аниқлиги: 
76%-85%
Аниқ зарбалар:
16-11
Тўп назорати: 40%-60%

"Челси" Сарри бошқарувида дастлабки мағлубиятини (L - Lose) қабул қилиб олди.

ГОООЛ!!! 3:1 - Жиру 85-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Сарри шогирдлари ҳисобни тенглаштира олишадими?

ГООЛ! 3:0 – Сон ўйин масаласини ҳал қилдими? Жуда оСОН гол :)

Биринчи бўлим статистикаси

"Тоттенҳэм" - "Челси" 2:0

Зарбалар: 13-6
Узатма аниқлиги: 77%-87%
Аниқ зарбалар: 11-5
Тўп назорати: 41%-59%

ГОЛ! 2:0 Ҳарри Кейн. "Челси" уйғонмаса ҳисоб йириклашади. "Тоттенҳэм" эса звер, ёндирмоқда.


Алли "Челси"га қарши ўзининг 6-голини урди. Ушбу голларнинг 4тасига Кристиан Эриксен ҳаммуаллифлик қилди.


Қачон бўлиб ўтади: 24 ноябрь, 22:30 (Тошкент вақти билан)
Мусобақа: Англия премьер-лигаси
Қаерда: "Уэмбли" стадиони

Ўйин превьюси

"Тоттенҳэм" – "Челси" ўртасидаги баҳс доим "ловуллатадиган" кўринишда бўлади. Айниқса, "шпорлар"нинг клуб сифатида сезиларли ривожлангани, "Лондон дербиси" аҳамиятини ошишига сабаб бўлди. Бу даврда  Маурисио Почеттино шогирдлари 2017/18 йилги мавсумда сўнгги 28 йил ичида илк бор "Стемфорд Бриж"да ғалаба қозониб қайтишди. Бунгача, ушбу клублар ўртасидаги ўзаро учрашувларда "Тоттенҳэм" "кўклар"нинг кетма-кет 13 ўйиндан иборат ғалабали сериясига якун ясаганди.

"Тоттенҳэм" ғалаба қозонса, турнир жадвалида "Челси"дан илгарилаб кетади ва ушбу мавсумда Саррини енгган биринчи жамоага айланади.

"Тоттенҳэм" ўзида юқорида бораётган жамоалардан иккитаси билан беллашишга улгурди. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га қарши кечган ҳар иккала тўқнашувда ҳам мағлубиятга учради. Бундан кўринадики, Шимолий Лондон жамоасига бу баҳсда ҳам очко олиш осон бўлмайди.

Учрашув қайси каналларда намойиш этилади?
Футбол ТВ ва Матч ТВ

"Championat.asia" сайти ушбу марказий учрашувни онлайн ёритиб боришни режалаштирган.

"Тоттенҳэм" янги босқичга чиқишга тайёрми?

Почеттинонинг танқидларга учраётганининг асосий сабаби - совринларнинг йўқлиги. Жамоани 2014 йил 27 майидан бери бошқариб келаётган аргентиналик АПЛда чемпион бўла олмади, Лига Кубоги мусобақаларида ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Бир марта АПЛ вице-чемпиони бўлишига (2015/16) қарамай, "Тоттенҳэм" мухлислари 46 ёшли мутахассисдан хурсанд эмас. Сабаби, "шпорлар" сўнгги марта чемпионликни (Англия Лига Кубогини 2008 йилда) бундан 10 йил олдин қўлга киритишган.

Жамоалар шу пайтгача 160 маротаба куч синашишган. 52 ўйинда "Тоттенҳэм", 68 учрашувда "Челси" муваффақиятга эришган. 40 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АПЛ тўпурарлари

Серхио Агуэро ("Ман Сити") 8

Эден Азар ("Челси") 7

Пьерр-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") 7

Ҳарри Кейн ("Тоттенхэм") 6

Садио Мане ("Ливерпуль") 6

Антони Марсиаль ("Ман Юнайтед") 6

Гленн Мюррей ("Брайтон") 6

Ришарлисон ("Эвертон") 6

Мохамед Салах ("Ливерпуль") 6

Рахим Стерлинг ("Ман Сити") 6

Калум Уилсон ("Борнмут") 6

Йўқотишлар

Киран Триппьер терма жамоа йиғинида жароҳат олган ва Почеттино Cаррининг жамоасига қарши унинг хизматларидан фойдалана олмайди. Матео Ковачичда кичик жароҳат борлигини ҳисобга олмасак, турнинг марказий тўқнашувида "аристократлар" оптимал такркиб билан иштирок этишади.

Таҳминий таркиблар

Тоттенҳэм–Льорис, Орье, Фойт, Алдервейрелд, Девис, Дембеле, Дайер, Алли, Эриксен, Лукас, Кейн
Челси– Аррисабалага,Аспиликуэта, Рюдигер, Луиз, Алонсо, Жоржиньо, Канте, Баркли, Виллиан, Мората, Азар

Ушбу ўйин жуда оғир ва курашларга бой бўлади, таҳминий ҳисоб - 1:1.


Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика