RU

Последние новости

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  3 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади Новости

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади

Бугун, 28 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бухоро” ресторанида “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби аъзолари 2013 йил якунларига бағишланган ўзларининг тантанали тадбирини ўтказишди.
2009 йили ташкил этилган “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби бу йил Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилигида 2-дивизионда умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Шу муносабат билан бугунги байрам маросимида клубнинг учта тоифасидаги гуруҳ футболчиларига ғолиблик учун эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўз вақтида Азизбек Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов, Александр Лобанов каби ҳозирда таниқли бўлган йигитларни тарбиялашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анвар Ўринов, Миржамил Ғуломов каби мутахассислар Тошкентдаги “Ливерпул”нинг раҳбарлари саналишади. Улардан ташқари, ўтмишдаги машҳур ўйинчилар – Дилмурод Назаров, Самандар Акбаров, Рустам Яралиев, Асад Расулов ҳамда Отабек Қодиров шу даргоҳда болаларга футбол сирларини ўргатишмоқда.

Бугунги тадбирда 2013 йилги Тошкент шаҳар чемпионати 2-дивизионида ғолибликка эришган қуйидаги гуруҳлар тақдирланишди: 2001-2002 йиллар (мураббий Самандар Акбаров), 2000 йиллар (мураббий Миржамил Ғуломов) ҳамда 1998-1999 йиллар (мураббий Дилмурод Назаров).
Улуғбек Мирзаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика