RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Тошкентда Видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича илк ФИФА курслари бўлиб ўтмоқда Новости

Тошкентда Видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича илк ФИФА курслари бўлиб ўтмоқда

Хабарингиз бор, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда дастлаб ноябрь ойида Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди. ФИФА ва ИФАБ мутахассислари мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар бўйича зарур кўникмалар тақдим этишди.


Кейинроқ эса Ўзбекистон Лига кубоги-2019 финал учрашувида Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими оффлайн тартибда синовдан ўтказилди. Бунда Белгиянинг EVS компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, VAR тизимини ўрнатишда ва синовдан ўтказишда яқиндан кўмак беришди.


Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш учун 9 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади ва бу бир неча босқичда амалга татбиқ этилади. Яъни, дастлаб бу борада етарлича тажрибага эга VAR провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, ушбу тизим бўйича ишлайдиган мутахассислар, видеоператорлар тайёрланади, стадионлар VAR тизимидан фойдаланиш учун мослаштирилади, VAR бўйича ишловчи ҳакамлар малакаси оширилади. Шундан кейингина VAR тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.


Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу йўналишда тизимли тарзда иш олиб бормоқда. Жумладан, кеча пойтахтимизда Видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича илк ФИФА курслари бошланди. Мазкур курс FIFA Forward дастури доирасида ўтказилмоқда.


60 нафар ҳакам ҳамда ёрдамчилар VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ташкил этилаётган ушбу курсларда иштирок этишмоқда. Мазкур курсларга ФИФА томонидан йўриқчи сифатида Фарҳод Абдуллаев тайинланди.


Ҳакамлар VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ҳам амалий, ҳам назарий кўникмаларга эга бўлишмоқда. Жумладан, VAR қайдномасини тўлдириш, VAR симуляторларида ишлаш, баҳсли вазиятларни кўриб чиқиш ва тўғри қарор чиқариш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу семинар 20 декабрга қадар давом этади. Режага кўра, Видео ёрдамчи ҳакамларни тайёрлаш бўйича давомли тарзда ташкил этилиши белгиланган бундай ФИФА курслари 2020 йилда ҳам ўтказилади.  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика