RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  8 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" (матнли трансляция)  10 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  3 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди Новости

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди

Кеча, 3 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Tashkent City Kongress Hall” биносида ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг Президент, Вице-президент, Бош котиблари ҳамда ФИФА, УEФА, ОФК ва CAFA мутахасcислари иштирок этмоқда.





Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди. Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинарининг барча иштирокчиларини табриклади ва унинг юқори даражада ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган ФИФА, ОФК ва УEФА раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

— Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қарорлар қабул қилинмоқда.

— Турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони эса 5 баробаргача оширилди. ФИФА билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга чиқди ва тарихда илк бор футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

— Бугунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинади ва ўзаро тажриба алмашинилади. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик, минтақаларда футболни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга замин бўлади, - деди Равшан Ирматов.




Шунингдек, футболни ривожлантириш йўлида доимий тажриба алмашиб бориш, халқаро мусобақалар ташкил этиш, мураббий, ҳакам ва бошқа футбол таълими йўналишларидаги ҳамкорлик мамлакатларда футболни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

Дастлабки кунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар, болалар-ўсмирлар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш каби мавзулар қамраб олинди.

Семинар бугун ҳам давом этмоқда.

 


Нарзулла Сайдуллаев

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика