RU

Последние новости

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  1 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  5 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Тош воқеаси нима бўлди? Новости

Тош воқеаси нима бўлди?

Шу йилнинг 7 май куни Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да "Андижон" ва "Машъал" клублари ўртасида Пролига 7-тур баҳси ўтказилди.

"Машъал"нинг сафарда 1:2 ҳисобда имкониятни бой бергани ўз йўлига. Лекин баҳснинг тахминан 65-66-дақиқаларида жуда хунук иш рўй берди. "Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни танглаштиргач, трибунада ўтирган андижонлик мухлислардан бири майдонга қарата тош улоқтирди. Улоқтирилган тош "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниевнинг бошига тегиб, натижада мураббий бироз ҳушини йўқотди ва бу орада ўйинда тўхталиш юзага келди. 

Кейинчалик 90+3-дақиқада Владимир Бубанья гол уриб, "Андижон"га ғалаба келтирди ва шу билан ўйин 2:1 ҳисобида якун топди. Ўйин ва натижа ўз йўлига, бироқ ўша воқеадан сўнг орадан 2 ҳафта ўтса ҳамки, ПФЛ ёки ЎФА тош воқеаси бўйича ҳеч қанақа расмий изоҳ бермади.

Тасаввур қилинг-а, ўйин пайти трибунадан мураббий бошига тош учиб тегяпти ва ҳеч ким миқ этмаяпти. Агар Англияда шу ҳолат кузатилса борми? Аниқ мезбон клуб жазога тортилади ва нечтадир ўйинни томошабинларсиз ўтказади.

 


Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин? Мумкин, агар шу воқеа Муборакдаги стадионда содир бўлганида борми, "Машъал"нинг ҳолига маймунлар йиғларди. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам "бечора" муборакликларни аяб ўтирмасди. 2017 йил ҳе йўқ, бе йўқ жамоани қуйи лигага тушириб юборган ташкилот бу сафар клубга кескин чора кўриб, стадионни 10та ўйинга дисквалификация олмайдими? Қилади, қилганда ҳам 24 соат ичида қарор чиқиб бўлган бўлади. 

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинида мухлис тўпни тепиб юборгани учун жазога тортилди. Лекин нима сабабдан мураббийга тош отилгани учун "Андижон" жазосиз қолди деган савол юзага келади. 

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ўша куни Ваниевга отилган тош камерага тушмай қолибди, шу боис "Андижон"ни жазолашга факт йўқ экан. Қизиқ, камера ўйинни тасвирга олсинми ё стадионга келган мухлислар қўлини пойлаб турсинми? Ахир кап-катта одам ўзидан ўзи бошини чангаллаб ерга ўтириб олмаса керак. Қолаверса, "Машъал" телеграм канали ҳисоб тенглашганидан сўнг орадан бир дақиқа ўтиб дарҳол ёзди: "Стадиондан тош келиб Ваниев бошига тегди".


 


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Кейин канал воқеага оид расм ва видео чиқарди. ПФЛ протоколига кўра, "Андижон" - "Машъал" учрашувини стадионда 3125 томошабин кузатган. Ундан кейин "Андижон" сафарда "Шўртан" билан ўйнади дейлик. Лекин кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Бухоро" учрашувига 9273 мухлис келгани ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, стадион ва клубга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. 

Ҳа, дўстлар, ўзбек футболи шунақа. Агар "танкангиз" бўлмаса ёки сиздан қандайдир манфаат бўлмаса, Сиз ва клубингиз ЎФА ва ПФЛ учун бир тийин. Сиз билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Дод соласизми, вой дейсизми - Сизни ҳеч ким эшитмайди. Сиз фақат бадал (взнос) тўлаш учун кераксиз. Чунки сиздан пул ишлашади. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!

Барса Блогер.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика