RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз Новости

Тўртта ўйин, 9 очко ва гуруҳда иккинчимиз

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада ушбу ғалабадан сўнг саралашнинг охирги раундида тўплаган очколаримиз сони 9тага етиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

ОМАДЛИ КЕЛГАН ҚУРЪА
Аввало шуни айтиш лозим, биз учун ҳам қуръа, ҳам тақвим омадли келди. Аввало дастлабки учрашувни уйда бошлаб олганимиз яхши бўлди ва бунда Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Кейин худди шу ҳисоб билан сафарда Қатар мағлубиятга учратилди. Лекин 3-турга келиб гуруҳдаги энг кучли жамоа Эронга ютқазиб қўйдик. Мана шу ўйин кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилгани бор гап. На ўйин ўхшади, на натижа. Навбатдаги учрашувни яна Тошкентда ўтказган терма жамоамиз бу сафар Хитойни мағлуб этди.

Шундай қилиб саралашнинг дастлабки тўрт тури ортда қолди. Бу эса бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилишга етарли сабаб бўла олади. Тўртта учрашув якунига кўра, ҳисобимизда учта ғалаба ва бир мағлубият бор. Бундан ташқари, тўртта ўйинда тўртта гол уриб, атиги бир марта тўп ўтказиб юбордик. Ва мана шу ўтказилган биргина гол мағлубиятимизга сабаб бўлди.



АҲАМИЯТЛИ ЎЙИНЛАР
Мақсадимиз 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш экан, бундан кейин ҳар бир ўйин янада аҳамиятли бўлиб бораверади. Бу йил ҳисобидан эса яна битта учрашувимиз қолди. 15 ноябрь куни сафарда Жанубий Корея меҳмони бўламиз. Кореяликлар кеча Эронга ютқазиб қўйишди ва энди улар учун биз билан бўладиган баҳс ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлади. Агар кейинги ўйинларда ўзимизга керакли очколарни қўлга киритсак, ўзбек футболи тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин.

Бу босқичда ҳар бир жамоа уйда ва сафарда бештадан ўйин ўтказади. Биз ўз майдонимиздаги бешта учрашувдан учтасини ўтказиб бўлдик ва олти очкони қўлга киритдик. Кейинги йил яна иккита учрашувда майдонга тушамиз. Аввалига Қатар, кейинчалик охирги турда Жанубий Корея Тошкентга ташриф буюради. Вазифани ҳар ҳолда охирги турга қолдирмаганимиз маъқул. Олдинда бизни Жанубий Корея, Сурия, Эрон ва Хитойга бўладиган сафарлар кутмоқда. Мана шу ўйинларда 10 очкони қўлга киритсак чакки бўлмасди.

Дастлабки тўрт турдан сўнг шу нарса аниқ бўлдики, гуруҳда биринчи-иккинчи ўрин учун кураш уч жамоа - Эрон, биз ва Ж.Корея ўртасида кечади. Яъни, катта эҳтимол билан якуний жадвалда мана шу жамоалар 1, 2, 3-ўринларни банд этишади. Агар биз тўғридан-тўғри мундиалга йўл олишни хоҳласак, Хитой, Сурия, Қатарни яна бир бор мағлуб этган ҳолда Ж.Корея ва Эрон билан очко йўқотмаслигимиз лозим бўлади.



15 НОЯБРДАГИ ЎЙИН
Нима бўлган тақдирдаям тўртта учрашувдан учтасида ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу эса футболчиларни навбатдаги беллашувларда кўтаринки кайфият билан тўп тепишга ундайди. Эндиликда терма жамоамиз бир ой дам олади ва келаси ойнинг 15-санасида Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳозирдан айтиш мумкин, мана шу беллашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Агар Сеулдан камида дуранг билан қайтиб келсак, буёғига иккинчи ўриндан пастга тушмасликка умид қилса бўлади. Мабодо ютқазиб қўйсак, Кореянинг кейинги баҳсларда қоқилишига ишониш қийин. Чунки Эрон ва Жанубий Корея биздан тепага кўтарилиб олганидан сўнг улардан ўзиб кетиш мушкул бўлади. Шундай экан, 15 ноябрь куни сафарда жуда муҳим учрашувни ўтказамиз деб бемалол айтсак бўлади.



Бўлиб ўтган ўйинлар:
1 сентябрь. Ўзбекистон - Сурия 1:0
6 сентябрь. Қатар - Ўзбекистон 0:1
6 октябрь. Ўзбекистон - Эрон 0:1
11 октябрь. Ўзбекистон - Хитой 2:0

Кейинги ўйинлар:

15 ноябрь. Ж.Корея - Ўзбекистон
23 март. Сурия - Ўзбекистон
28 март. Ўзбекистон - Қатар
13 июнь. Эрон - Ўзбекистон
31 август. Хитой - Ўзбекистон
5 сентябрь. Ўзбекистон - Ж.Корея

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика