RU

Последние новости

13:50Суперлига. "Тоза ўйин вақти" бўйича вазият қандай?  1 13:38U-20 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон Хитой Тайпеига боради  2 13:20Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"  1 13:00Киммих кейинги йил "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этади  0 12:29Евро-2024да "VAR" қарорлари стадион экранларида батафсил тушунтириб борилади  1 11:56Кейинги йил ўтиши режалаштирилган ўсмирлар Осиё Чемпионати саралашига қуръа ташланди — терма жамоамиз "Е" гуруҳидан жой олди   2 11:25Евро-2004. Юнон эртагининг ажойиб якуни. Роналдунинг кўз ёшлари ва ҳимоявий футбол ғолиб чиққан оқшомни ёдга оламиз  2 11:00«Бавария» келаси мавсум икки нафар афсонаси билан хайрлашади  1 10:34Месси Мбаппенинг гапларига жавоб қайтарди  47 10:08«Реал Мадрид»нинг келаси ёз учун асосий трансфер мақсади маълум  11 09:42«Бавария» Япония терма жамоаси футболчиси билан келишувга эришди  3 09:35Ўртоқлик ўйини. АҚШ - Бразилия 1:1  0 09:29Бугун ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташланади  0 09:15Евро-2024 мусобақасига бормайдиган ТОП-10 қиммат футболчи эълон қилинди  3 08:49Месси «Интер Майами»дан сўнг қайсидир жамоада ўйнаш борасидаги саволга жавоб берди  14

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди Новости

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+6   
16 апр 20:14:08
jasur
Андижонга 3 ачко берсин йоки 15минг одамни расхотни толаб берсин
+5   
16 апр 20:10:13
Khaydarov Khaydarov
ENDI KIMGA FOYDASI BOR ? HAYTDAN KEYIN HINANI .......ga QO'Y DEYISHGAN. UJE ANJAN OCHKO YO'QOTIB BO'LDI, AGAR SHU GOL HISOBGA OLINGANDA ANCHA BOSHQACHA NATIJA BO'LGAN BO'LARDI.
+5   
16 апр 20:09:26
Kas1mov
Andijonni 3 ochkodan mahrum qldin kot
+2   
16 апр 20:53:22
MYU_87
бу ифлос хакамлар мухлисларни пулларни кайтариб берсин
+2   
16 апр 20:24:14
Asqarov Tursunboy
Andijondi toza gôli hisobga olinmadi
+2   
16 апр 20:15:16
assassin
бу ишлар бизда футболда адолат йуклигини билдиради масалан шу хакамлар каби хамма сохада нотугри карор чикарганларни аниклаш керак булса ачиб кетса керак одам
+1   
16 апр 22:07:27
rustam
КАК СОЗДАНА КОРРУПЦИЯ В ФУТБОЛЬНОМ ОБЩЕСТВЕ УЗБЕКИСТАНА, РАЗВЕ ЭТО НАКАЗАНИЕ? ЗАТО КЛУБЫ СУПЕР ЛИГИ И ПРО ЛИГИ СТРИГУТ БЕШЕННЫЕ ДЕНЬГИ НИ ЗА ЧТО! КОРРУПЦИЯ СРЕДИ СУДЕЙСКОГО КОРПУСА НАСТОЛЬКО ВЫРОСЛА , ЧТО ЕЕ ПОБОРОТЬ НЕВОЗМОЖНО. ТАШКЕНТ ГОРОД ПРЕСТУПНЫЙ!
+1   
16 апр 20:14:53
Uzbekistan______myu
Bu shunchaki reklama
   
16 апр 23:31:59
Rasul M
Men xayronman uzlaring kecha yozdinglar xakamlarga chora bormi deb bugun chora kordi endi boshqa narsa deyapsanlar bu nimasi axir...
   
16 апр 21:30:56
bekaka
Олдинлари шу хам йук эди хозир конкрет жазосини тулик элон килишмокда
Усиш бор
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика