RU

Последние новости

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  35 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  8 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  457 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Тўрт босқичли футбол Новости

Тўрт босқичли футбол

Сўнгги йилларда ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами анчайин кенгайди.

Эндиликда футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари тўрт босқичли тизим асосида фаолият олиб боради. Хўш, тўрт босқичли тизим деганда нимани назарда тутаяпмиз?

Футболда турли босқичлар бўлиши яхши албатта. Нега деганда босқичларга ажратилган чемпионатларда биринчи навбатда регламент ва спорт тамойиллари ишлайди. Бизнинг футбол ҳам йиллар давомида мана шундай форматга етиб келди. Қуйидан бошласак, янги ташкил этилган футбол клуби дастлаб вилоят биринчилиги - Иккинчи лига мусобақаларида иштирок этади, айни дамдаги форматга кўра якунда чемпион ва вилоят кубоги соҳиби Биринчи лигага ўтиш ўйинларида иштирок этади. Омади чопиб ўтиш ўйинларини муваффақиятли тугата олса, янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнайди. Дастлаб шу ном билан аталган ва маълум бир муддат ўтиб эндиликда яна шундай аталаёган Биринчи лига  ғолиби тўғридан-тўғри Про-лига йўлланмасига эга чиқади. Учинчи босқич деб атаётганимиз, яъни Про-лига муваффақиятли иштирок этган клубга нуфузи жиҳатдан ўзбек футболининг энг юқори босқичи - Суперлигага ўтиш имконини беради. 

Футбол клублари босқичма-босқич юқорилаб боргани сайин мос равишда уларнинг олдидаги вазифа ва талаблар ҳам ортиб боради. Хусусан клуб ўз академияси майдонларига, футзал, аёллар ҳамда турли тоифадаги ёшлар жамоаларига эга бўлиши лозим. Ўз навбатида футбол клублари бу талабларни босқичма-босқич шакллантириб бориши шарт.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли "Футболни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ижросини таъминлаш борасида жойларда болалар футболини ривожлантириш, футбол маҳорат мактабларига бўлган эътиборни кучайтириш, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Мактаблар лигаси"ни  ташкил этиш бўйича бир қатор ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу каби самарали ишлар ўзбек футболи янада ривожланиши, халқаро майдонлардаги нуфузимиз янада ортишига хизмат қилади. Шунингдек ўтган мавсумдан эътиборан ташкил этилган "Ўзбекистон лига кубоги" мусобақаси худудларда бўлиб ўтадиган футбол учрашувлари сонини янада кўпайтириш, юқори ва қуйи лига жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар асносида ёш футболчиларнинг тажриба тўплашларига имкон яратиш каби мақсадларни амалга оширишга имкон яратмоқда. Жорий йилдан ушбу мусобақа халқаро форматда ўтказилиши эҳтимоли мавжуд, лекин бугунги кунда бутун дунё аҳолисини ташвишга солаётган коронавирус бунга йўл қўядими, йўқми ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамда вилоят футбол ассоциациялари биз юқорида тилга олган мусобақаларни ўтказувчи ваколатли ташкилотлар ҳисобланишади. Бугунги кунда мазкур ташкилотлар томонидан мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, ўтган мавсумда ташкил этилган "Маҳаллага маҳалла", "Чарм тўп" футбол мусобақалари ёшларни спортга тарғиб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш, шунингдек иқтидорларни аниқлаш борасидаги самарали ишлар ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг том маънода ижроси таъминланишига хизмат қилмоқда деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ўйлаймизки, ўзбек футболини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар келгусида янада такомиллаштирилиб борилаверади.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика