RU

Последние новости

07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  0 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  176 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26

Торган Азар: «Кўпроқ гол уришни истайман» Новости

Торган Азар: «Кўпроқ гол уришни истайман»

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар Германия бундеслигасининг расмий сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Жамоа янги мавсум тараддудини бошлаб юборди. Шахсан сиз қандай тайёргарлик кўрдингиз ёки таътил пайтида футболни умуман унутасизми?

- Мавсум охирида ёзги машғулотлар режасини оламиз. Унга кўра, икки ҳафталик таътилдан сўнг индивидуал шуғулланишни бошлаймиз. Лекин таътил пайтида мен бирон-бир спорт тури билан шуғулланаман. Мисол учун, теннис ўйнайман. Шу икки ҳафта бутунлай ўз ихтиёрингизда бўлади. Йиғинлар бошланганда маълум миқдорда тайёр бўлиш учун ёзиб берилган машғулотларни бажариш керак. Бу мавсум аввалида жуда муҳим. Шу боис ҳам «Боруссия» биринчилардан бўлиб машғулотларга киришади. Биз Чемпионлар Лигасининг саралаш ўйинлари бошланганда формамизни тиклаб олган бўламиз.

- ЕЧЛ ўйинларидан олдин «Боруссия» Тегернзе машғулотлар лагерида тайёргарлик кўради. Бу ажо­йиб масканда бир неча кунни ўтказишни кутяпсизми ёки оғир машғулотлар ҳаммасини барбод қиладими?


- Машғулотлар лагерида бир неча кунни ўтказишни ўйласам, биринчи ўринда хаёлимга оилам келади. Чунки у ерда улар билан бирга бўла олмайман. Лекин бу борада катта муаммоим бор, деб ўйламайман. Мен профессионал футболчи бўлишга қарор қилганман. Шундай экан, бундай ҳолатларга ҳамиша тайёрман. Умуман олганда, бўш вақтларда янги дўстлар билан танишиш ва шаҳарчани айланиш имкониятлари бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, кейинги икки йил мобайнида Германия­да ўсишга эришдингизми?


- Албатта, профессионал жиҳатдан ўсдим. Ўтган икки йил ичида кўп нарсани ўзлаштирдим. Клубдаги барча билан яқин муносабатдаман. Шунингдек, немис тилини ҳам анча ўрганиб олдим. Еврокубоклардаги ўйинлар орқали савиям ошди.


- Жамоа Янник Вестергор, Кристоф Крамер, Тобиас Штробл ва Ласло Бенешларни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳозирги кунда «Боруссия»нинг захираси ўтган мавсумдагидан кўра узунроқми?

- Албатта, жорий йил рақобат янада кучли бўлади. Бу эса ўз-ўзидан жамоага ёрдам беради.

- Андре Шуберт таркиб ротациясини режалаштирмоқда. Бу эса анъанавий асосий таркиб бўлмаслигини англатади. Сиз бунга қандай муносабатдасиз?


- Профессионал футболчиларда курашиш истаги юқори бўлади. Ҳар қандай футболчи барча ўйинда майдонга тушишни истайди. Бироқ мавсум давомида 50дан ортиқ ўйин ўтказилади. Бундай вазиятда дам олиш зиён қилмайди. Бироқ қаторасига 15та ўйинда дам олган футболчига ротация жуда маъқул келса керак (кулади).

- «Боруссия»нинг мавсумдаги мақсади тайин. Яъни, кучлилар қаторида бўлиш. Сиз ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?


- Иложи борича кўпроқ ўйнаш. Олдин айтганимдек, охирги икки йилда Менхенгладбахга анча мослашиб олдим. Ҳозир бор эътиборимни машғулотларга қаратсам бўлаверади. Чунки мураббийимиз менга ишонч билдирмоқда. Албатта, кўпроқ гол уришни истайман. Аммо бу борада ўз олдимга аниқ мақсад қўймаганман. Шунчаки, ўтган йилдагидан яхшироқ натижа қайд этсам, хурсанд бўламан. Ўтган йили рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилгандим.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика