RU

Последние новости

02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  6 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  2 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  3 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  5 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  40 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  16 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13

Топ-лигалардаги кутилмаган қаҳрамонлар Новости

Топ-лигалардаги кутилмаган қаҳрамонлар

Испанияда «Барселона»нинг ҳавасини келтираётган янги супердриблингчи пайдо бўлди, АПЛнинг энг ақлли ҳимоячиси «Халл»да ўйнамоқда, Россияда эса Дмитирий Комбаровни ўсаётган заҳматкаш мақоми билан сийлашди.

Bombardir.ru Европанинг энг кучли лигаларида тўп сураётган футболчилар орасидан кутилмаган қаҳрамонларни аниқлади.

Испания: Меҳди Карсела-Гонсалес («Гранада») - Ла лигадаги энг яхши дриблинг устаси

Бу ким? 27 ёшли марокашлик футболчи Бельгиянинг «Стандард»ида Витсель, Дефур, Мбокани ва Мангала билан тўп сўрган. 2011 йили «Спартак» ушбу ярим ҳимоячини роса авайлаганди, Меҳди эса ҳеч иккиланмай «Анжи»га ўтиб кетди ва Маҳачқалъада фақат захирадан майдонга тушди. Сўнгра бир-икки йил «Стандард» сафида кўриниш берди, кейинчалик «Бенфика» билан Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқди ва шу тариқа топ-лигага ўтди.

Нима қилди? Тўғри, «Гранада» ҳозир аутсайдерлар қаторида юрибди, аммо Карселасиз ишлари янада ёмонлашиши аниқ эди. У иккита гол урди, дриблинг бўйича эса примерадаги барча футболчиларни ортда қолдирди - улар орасида Неймар ва Месси ҳам бор. Бир ўйинда ўртача 4,3та алдаб ўтишни ижро этган. Айниқса, «Атлетик» билан ўйинда Меҳди рақибларини 10 марта ортда қолдирган. Қизиқ, мураббий алмашганидан кейин ҳам футболчининг ишлари бир маромда кечармикан?

Англия: Кертис Дэйвис («Халл») - АПЛнинг энг ақлли ҳимоячиси

Бу ким? 31 ёшлианглиялик футболчи «Уимблдон» (ҳозирги «МК Донс») клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. «Астон Вилла»да ўйнашга улгурган, «Лестер» чемпионшипда қатнашаётган кезлари клубнинг энг ёрқин ўйинчиларидан бири бўлган. «Бирмингем» либосида 11та гол урган, 2013 йилдан буён «Халл» сафида юзтадан ортиқ учрашувда майдонга тушди.

Нима қилди? Бир ўйинда ўртача 6,2 марта тўпни рақибдан олиб қўйган - лигада атиги тўрт футболчи «4» рақамига зўрға эришаётганини инобатга олсак, бу ажо­йиб статистика. Мисол учун, «Бернли» билан ўйинда Дэйвис ўзига хос маҳоратини ўн маротаба намойиш этди. Ушбу ҳимоячи ўз жарима майдончасидан тўпни олиб чиқиб кетиш бўйича кучли олтиликка киради. Айниқса, «МЮ»га қарши кечган баҳсда 17 марта шундай ҳаракатни амалга оширган. «Халл» ҳозирча турнир жадвалининг қуйи поғоналаридан ўрин эгаллаб турибди. Дарвоқе, жамоа амалдаги чемпионни мағлубиятга учратди ва голли ҳужумларнинг бири Кертис иштирокида амалга оширилди.

Италия: Андреа Белотти («Торино») - тезкор гол уриш бўйича «А» сериянинг энг яхши ўйинчиси

Бу ким? 22 ёшли италиялик бир-икки йил аввал «Палермо»нинг элитага чиқишига кўмаклашган, сўнгра мазкур клуб сафида «А» серияда 6та тўп киритганди. Ўтган мавсум «Торино»да 12та гол урди, ўз навбатида, ёшлар термасида ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Италиянинг бош жамоаси либосида битта ўйин ўтказишга ҳам улгурган - Францияга қарши кечган ўртоқлик баҳси(1:3)да Андреанинг майдонга тушишига имконият яратиб беришди.

Нима қилди? Бакка ва Кальехон сингари бешта гол урган, аммо улардан фарқли равишда ушбу мавсум 300 дақиқага яқин вақт мобайнида тўп сурган, холос. «А» сериянинг энг яхши тўпурари Мауро Икарди бир ўйинда гол урган бўлса, Белотти бир соат ичида рақиб дарвозасини ишғол қилган. «Торино» форварди «Болонья» билан ўйинда «хет-трик» муаллифига айланди, «Милан» ва «Рома» киперларини бир мартадан ранжитди, римликларга қарши баҳсда голли узатма беришга ҳам улгурди. Рақиб дарвозасига зарба йўллаш бобида ҳозирча Белоттини фақат Эдин Жеко ортда қолдирмоқда.

Германия: Марко Фабиан («Айнтрахт») - самарадорлик бўйича бундеслигада Левандовски даражасига чиққан


Ким бу? 27 ёшли мексикалик жорий йилдан бошлаб Европада тўп сурмоқда. Бунгача «Гвадалахара» ва «Крус Асуль» клубларида чиройли голлар муаллифига айланди, терма жамоаси билан Лондон Олимпиадаси олтин медалларини қўлга киритди, 2016 йилдан бошлаб эса Франкфуртнинг «Айнтрахт»ига ўтишга қарор қилди. Ўтган мавсум у қадар сермаҳсул кечмаганди, бу галги чемпионатда эса Фабиан дастлабки турларданоқ порлай бошлади.

Нима қилди? Учта ўйинда иккита тўп киритиб, шунча марта ассистентлик қилди ва «Айнтрахт»нинг бундеслигада кучли бешликдан ўрин олишига замин ҳозирлади. Марко дарвозаларга зарба йўллаш бобида Левандовскидан, кросслар бўйича эса Гроссдан ортда қоляпти, холос. Ўз навбатида, кўп фол ишлатаётгани ҳам бор гап - қоидабузарлар рўйхатида олтинчи ўринда бормоқда. Лекин асосийси - самарадорликни йўқотмаслик. Whoscored.com таснифига кўра, мексикалик футболчи бундеслигадаги бошқа ҳамкасбларини сезиларли тафовут билан ортда қолдирмоқда.

Россия: Дмитрий Комбаров («Спартак») - РФПЛнинг бош заҳматкаши

Ким бу? ...

мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика