Тони: "Верона"да қолишимни билмайман"
01 июн 2015 08:14
Новости
Тони: "Верона"да қолишимни билмайман"
"Верона" ҳужумчиси Лука Тони ёзги трансфер мавсумида жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.
"Эртага А Сериянинг сўнгги учрашувларини томоша қиламан. Агар Икарди хет-трик қайд этилмаса, мен 38 ёшимда яна чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланаман. Ўзимни худди 26 ёшли йигитдек ҳис қиляпман. Майли жуда кўпиртириб юбордим. 30 десам бўлар. Аммо барча голларимни жамоам туфайли урдим. Агар А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлсам, жамоадошларимга нимадур совға қилишимга тўғри келади.
"Верона"да қолишимни билмайман. Бу шаҳарни ва мухлисларни яхши кўраман, аммо жамоага келадиган янги футболчилар, клубни ёшартиради" - дейди Тони.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии