RU

Последние новости

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  11 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Тони Кросс ва «Реал»да ўйнаган бошқа немислар Новости

Тони Кросс ва «Реал»да ўйнаган бошқа немислар

Кроос «Қироллик клуби» билан янги шартнома имзолади ва бу билан энг юқори маош тўланадиган немис футболчисига айланди.

Шу билан бирга, у ўз фаолиятини Мадридда тамомлашга тайёр эканлигини билдирди. Биз эса «Реал» тарихида муносиб из қолдирган Тонининг ватандошлари ҳақида тўхталишга қарор қилдик.

 Кристоф Метцельдер (2007-2010): 31 баҳс

Тони Крооснинг «Реал»даги ўрнига баҳо бериш учун эътиборни немис футболчиларининг «Сантьяго Бернабеу»да қай тариқа пайдо бўлишганига эмас, уларнинг клубда тутган мавқеига қаратсак тўғри бўлса керак. Бунда асос бўлиб эса - уларнинг клуб сафида неча бор майдонга тушганлари хизмат қилади. Бу борада «Мадрид»даги энг омадсиз немис - Метцельдердир. Кристоф «Қироллик клуби»дан ўрин эгаллаганида шунингдек, Германия термасининг ҳам асосий футболчиларидан ҳисобланарди, аммо жароҳатлар ва бунинг оқибатида келиб чиққан талабга жавоб бермайдиган жисмоний ҳолат унга клуб шарафини борича ҳимоя қилиш имконини бермади, натижада, у рақобатбардош бўлаолмади. Шунга қарамай, Тони Кроос бир марта бўлса-да Испания чемпионлигини қўлга киритди.

 Бернд Шустер (1988-1990): 88 баҳс, 16та гол

Қизиқ ҳолат: Шустер «Реал»да бўлган уч мавсумнинг барчасида (2 марта ўйинчи ва яна бир бор мураббий сифатида) мадридликлар примеранинг олтинига эгалик қилишди.  1988 йилда Бернд «Реал»га «Барселона»дан ўтди, аммо шунга қарамай, қисқа фурсатда мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Кейин эса «Реал»нинг асосий рақибларидан ҳисобланган «Атлетико» таркибида тўп суришга қарор қилди. Жуда ғалати шахс, бу Шустер деганлари. Шу ўринда, у «Қироллик клуби»даги мураббийлик ўрнидан қандай мосуво бўлганини эслаш жоиздай: немис ўзи етакчилик қилаётган жамоанинг «Барселона»га қарши ўйинда ижобий натижага эришиш учун умуман имкон йўқлигини айтганидан сўнг ишдан олиб ташланганди.

Пауль Брайтнер (1974-1977): 100 баҳс, 10та гол

«Қизил Пауль» «Реал»га 1974 йилдаги жаҳон чемпиони мақомида ўтди ва мадридликларга 2 бор Ла-лигасида ғолиблик ва Қирол кубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Брайтнер - ўз даврининг мураккаб футболчиларидан бири ҳисобланади, нафақат футбол майдонида, балки ундан ташқарида ҳам. «Реал»га Брайтнер тўғридан-тўғри «Бавария»дан ўтган, бунга унинг ҳамма нарсага ўта салбий муносабатда бўлиши сабаб бўлганди. Айтганча, у 4 йиллик саргардонликдан сўнг яна Мюнхенга қайтди.

Гюнтер Нетцер (1973-1976): 100 баҳс, 13та гол

Ўз таркибига Йохан Кройфни қўшиб олган «Барселона»га нисбатан муносиб жавоб тариқасида «Қироллик клуби»га жалб қилинган илк немис футболчиси. Нетцернинг Мадриддаги юриши ўта омадсиз бошланди: илк баҳс-даёқ пенальтидан фойдалана олмади ва умуман, ўша мавсум нафақат мазкур футболчи, балки клуб учун ҳам ўта омадсиз кечди - «Реал» 8-поғонадан жой олди. Аммо кейинги мавсумда Гюнтер очилиб кетди ва «Реал»нинг кетма-кет 2 бор чемпионликни қўлга киритиши пойтахт кўчаларига байрам руҳини қайтарди. Ҳайратланарлиси, «Реал» таркибидаги илк 2 немис футболчиси - Нетцер ва Брайтнер клуб таркибида 100 учрашувда майдонга тушганларидан кейин жамоадаги фаолиятларини тўхтатишганидир. Ҳамма улардан кутган, аммо эришилмаган ягона нарса - Еврокубоклардаги муваффақият эса уларга армон бўлиб қолди.

 Тони Кроос (2014 - ???): 108 баҳс, 4та гол

Кроос ҳам бундан 40 йилларча аввал бўлганидай, «Реал»га худди Нетцер каби жаҳон чемпиони мақомида қўшилганди. Аммо ҳозирда Тони «Реал» таркибида тўп киритиш борасида немис футболчилари орасида 5-ўринда. Шундай экан, унга саломатлик панд бермаса ва  бошқа муаммолар юзага чиқмаса, 2-ўриндан жой эгаллаш учун яна камида 1 йил керак бўлади. Ҳозирча у бунинг уддасидан жуда ҳам муваффақиятли чиқмаяти ва буни ҳам тушуниш мумкиндай: 2022 йилгача шартномага эга бўлган бахтли йигит ўз дарвозасига жуда яқин тўп суряпти - таянч ярим ҳимоячи ўрнида. Аммо шу пайтгача фақат Кроос, Хедира ва Иллгнер каби немис футболчиларигагина «Реал» таркибида Чемпионлар Кубогида ғолиблик бахти насиб қилганини ҳам унутмаслик лозим.
 

Бодо Иллгнер (1996-2001): 119 баҳс


Мазкур рўйхатда ўрин олган жентльменлар орасидаги ягона дарвозабон. Шу билан бирга, Иллгнер қуйидаги улкан муваффақиятлари билан хотирада қолган: «Септим»даги «муҳораба»да 1-рақам эгаси бўлган («Реал» тарихидаги 7-Европа Чемпионлари Кубогида); 1998 йили «Ювентус»га қарши финал учрашувида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Дарвоқе, ҳар доим ҳам «Қироллик клуби» дарвозасини қўриқлаган немис посбонлари бу даражада бахтли бўлишмаган.

 Месут Озил (2010-2013): 159 баҳс, 27та гол

Озил «Реал»даги фаолияти давомида Чемпионлар Лигасида муваффақиятга эришмаган бўлса-да, клубдаги ўйинларини фантастика, деб айтсак, асло муболаға бўлмаса керак. Месут кимсан Какани плеймекерлик позициясидан сиқиб чиқарди, ҳар мавсумда ўртача 20 мартадан  ўнг ва сўлга бирдай самарали тўп оширишларни амалга оширди.


Сами Хедира (2010-2015): 161 баҳс, 9 та гол

«Реал» таркибида 7та соврин эгаси бўлди. Моуриньо даврида асосий таркибдан мустаҳкам ўрин олди, бироқ Анчелотти бошқарувни қўлга олгач, бошланғич таркибдан тушиб қолди. Бунга қўшимча равишда, олган оғир жароҳати кейинги фаолиятига салбий таъсир қилди. Шунга қарамай, 2013-2014 йиллар мавсумида 18 учрашувда майдонга тушди, Чемпионлар Лигаси финалида Хаби Алонсо дисквалификация туфайли ўйинда қатнашолмаслиги маълум бўлганидан сўнг, мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаб, 1 соатча тўп сурди. Кейинги мавсумда эса майдонда янада камроқ кўрина бошлади ва 2015 йил ёзида эркин агент сифатида «Ювентус» сафига бориб қўшилди.

 Ульрих (Ули) Штилике (1977-1985):

308 баҳс, 50та гол


Штилике - «бланкос» ҳанузгача афсона сифатида қабул қиладиган футболчилар орасида ягона немис ўйинчисидир. Ҳар қалай, клуб таркибида ўтган 8 йилдан ортиқ вақт, 300дан кўпроқ учрашувларда майдонга тушиш ва 7та совринга эгалик қилиш - ҳазил гап эмас. Қисқа қилиб айтганда, Ули Кроос учун ҳозирча ягона намуна бўлиб хизмат қилади, зеро у ҳам «Реал» таркибида 8 йил майдонга тушиш имконини қўлга киритди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика