RU

Последние новости

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  17 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади Новости

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади

Фаолиятини якунлаган "Реал" ва Германия терма жамоаси афсонавий ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрининг ўйинига қойил қолишини билдирди.

Крооснинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирги "Барса"нинг асосий фигураси ва замонавий футболнинг энг қиммат футболчиларидан бири.

"Менинг фикримча, Педри – ўз позициясида энг зўр. Бу рақибдан қатъий назар майдонга тушмаса, ўрни сезиладиган футболчи. У нафақат гол уради ва узатмаларни амалга оширади, балки жамоага ечимлар таклиф этади. Биргина Чемпионлар Лигасида у ҳар бир учрашувда рақибни ўртача 52 марта алдайди, Ла Лигада эса 59 марта. У умумий олсак, 11-12 ҳимоячини ортда қолдиради. Бу жуда катта рақам", – деди Кроос.

"Реал" собиқ футболчисининг сўзлари, айниқса, "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан келиб чиққан ҳолда рамзий маънога эга. Ханси Флик бошчилигидаги жамоа аллақачон иккита соврин – Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритди. Боз устига, ҳар икки финалда каталонияликлар "Реал"ни мағлуб этишди (5:2 ва 3:2), шунингдек, Ла Лига баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришдилар (4:0).

Бундан ташқари, "Барселона" УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва "Интер" билан ўйнамоқда. Биринчи учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Италияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика