RU

Последние новости

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  2 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  3 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп" Новости

Том Саинтфит: "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп"

Гамбия терма жамоаси бош мураббийи Том Саинтфит Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати жуда қизиқ ўтмоқда. Гуруҳ босқичида унчалик сермаҳсул бўлмаган ўйинлар жуда кўп бўлди. Лекин футбол савияси жуда яхши. Мен учун мураббий сифатида фикрлаш учун жуда кўп воқеликлар тақдим этилди. Ҳозиргача энг яхши жамоалар Франция ва Бразилия, аммо энг яхши мураббийлар Фернанду Сантуш ва албатта Луи Ван Гал. Ван Галда аввалгидек ёрқин ўйинчилар йўқ, аммо тактик жиҳатдан унинг жамоаси деярли мукаммал ўйнайди. Ишончим комилки, плей-оффда бизни яна кўплаб ёрқин ўйинлар кутиб турибди. Мен Луи касаллик билан курашаётганини биламан. Аммо у ҳозир қилаётган иши шунчаки қаҳрамонлик", – дея гап бошлади бельгиялик мураббий.



- Ушбу чемпионатдаги Осиё жамоалари ҳақида нима дея оласиз?

- Осиё футболи ривожланмоқда ва ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бу минтақадан кўпроқ жамоа иштирок этиши керак. Бу ерда 6 та жамоа ўйнади, Қатардан ташқари ҳамма жуда қизиқарли футбол кўрсатди. Германия ва Испания каби "йиртқич"ларни мағлуб этган Япония жамоасининг жуда юқори сифатли ўйинини алоҳида эътироф этиш мумкин. Кеча эса Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. Корея ва Австралия терма жамоалари ҳам плей-оффга йўлланма олди. Эрон ва Саудия Арабистонида имконият бор эди. Лекин Осиёда бошқа кучли жамоалар бор. Масалан, Ироқ ва Ўзбекистон.

- Ўзбекистон футболи билан танишмисиз? 

- Ҳа, мен бу жамоани анчадан бери кузатиб келаман. Бу мамлакатда иқтидорли футболчилар кўп, лекин ҳар сафар Жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолади. Балки гап тактик хатолар ва ишни ташкил этишдадир. Балки мураббий баъзан нотўғри тайинлангандир ёки танлашда адашишгандир. Қўшни Қирғизистонда маҳаллий ўйинчиларни тайёрлаш учун кучли база йўқ, улар Европа футболида яхши маълумотга эга бўлган футболчиларни жалб этиш йўлини тутдилар ва бу ўз самарасини берди. Ана шундай ўйинчилардан бири Эдгар Бернхардт Германия ва Нидерландияда ишлаганимда кўп йиллар қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистонда Европа лигаларида ҳаракат қиладиган футболчилар кўп бўлиши керак.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Қирғизистон терма жамоаси амалдаги мураббийи Александр Крестинин ишлагунга қадар ФИФА рейтингида 203-поғонада эди, ҳозир эса 95-ўринни банд этиб турибди.



- Африка ва Осиёнинг турли терма жамоалари билан кўп ишлагансиз. Осиёга қайтишни тасаввур қила оласизми?

- Нега йўқ. Менинг орзум – Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган жамоа билан ишлаш. Ҳозир Гамбия билан шартномам бор. Биз Африка Кубогида 16-ўринни эгалладик, бу камтарона имкониятларга эга жамоа учун жуда яхши натижа. Аммо келажакда катта мақсадларни қўйган бошқа жамоада ишлаш имконияти бўлса, чакки бўлмасди.


Мирон Гойхманн суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика