RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  4 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  13 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди Новости

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди

Душанбенинг «Истиқлол» клуби раҳбарияти Виталий Левченкони бош мураббий этиб тайинлади.

Бугун клуб офисида Виталий Левченко билан 2020 йил охирига қадар шартнома имзоланди. Мураббий олдига клуб иштирок этадиган барча мусобақаларда энг олий мақсадлар қўйилган. «Истиқлол»да Виталий Григорьевичга Алишер Тўхтаев, Анвар Норқулов ва дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев ёрдам беради.

Виталий Григорьевич Левченко – 1972 йилнинг 23 март куни Хўжандда туғилган. Футболчи сифатида Украинанинг «Динамо» ва ЦСКА, Симферополнинг «Таврия», Россиянинг «Волгарь» (Астрахань), «Спартак» (Кострома), «Динамо» (Ставрополь), «Урал» (Екатеринбург) ва Хитойнинг «Чаньчунь Ятай» клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси сафида 10та ўйин ўтказган.

Украинанинг «Княжа» (Борисполь вилояти), «Еднисть» (Чернигов вилояти), «Десна» (Чернигов) клубларида Украина ёшлар терма жамоаси ёрдамчиси, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, «Баркчи» ва Россиянинг «Крилья Советов» (Самара) клубларида ишлаган. Левченконинг сўнгги клуби «Хўжанд» клуби бўлган эди.

Таъкидлаш лозимки, Левченкода ПРО лицензияси йўқлиги боис Осиё чемпионлар лигасида жамоанинг расмий бош мураббийи Мубин Эргашев эди. Левченко шу йилнинг сентябрь ойида ПРО лицензияси учун ўқишни бошлайди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика