Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"
27 апр 2024 12:33
Новости
Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"
Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Паирав Воҳидов Ўзбекистонга қарши учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.
— Аввало, Таиландга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ташаккур айтмоқчиман. Ўзбекистон билан ўйинга келсак, бу жамоа билан жуда кўп ўйин ўтказдик. Жамоанинг кучли томонлари ҳақида яхши биламиз. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Футзалчиларимиз учрашувга қадар тикланиши керак. Яхши натижага эришамиз, деб ўйлайман.
Турнир давомида Осиёнинг энг етакчи жамоаларига қарши ўйинлар ўтказдик. Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз.
Похожие новости
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 5
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии