RU

Последние новости

21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  0 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  1 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  2 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  13 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ" Новости

Тожикистон МТЖ устози Петр Сегрт: "Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи хорватиялик Петр Сегрт бугун Гулистонда якунланган футбол бўйича Тожикистон Лига Кубоги якунлари ҳақида фикр билдирди.

Турнир якунига етганидан сўнг Сегрт Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

"Бугун мен “Наврўз Кубоги-2022" халқаро турнирига тайёргарлик кўриш учун 25 нафар футболчидан иборат Тожикистон терма жамоаси таркибини эълон қилдим. Захира рўйхатидан дарвозабон Қурбонали Бобоев ("Истаравшан"), ярим ҳимоячилар Боҳир Сангинбоев ("Эсхата") ва Абдулмўмин Забиров ("Эсхата"), шунингдек, ҳужумчи Абдуҳалил Бўронов ("Равшан") ўрин олган. Асосий рўйхатдаги футболчилардан бири жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган тақдирда бу футболчилар терма жамоага чақирилишади.

Тожикистон Лига Кубоги Тожикистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ва ёрдамчиларим учун ҳам жуда қизиқ бўлди. "Хатлон" клубини, шунингдек, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган "Равшан" (Кулоб) ва "Эсхата" жамоаларини ғалаба билан табриклайман. Турнир давомида кўплаб ўйинларни томоша қилдим. Апрель ойида Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Истиқлол"нинг 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинини томоша қилишни режалаштирганман.

Лига Кубоги муваффақиятли ўтди. Мен ушбу мусобақанинг барча ташкилотчиларига катта мақтовлар айтмоқчиман, чунки ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Барча футболчиларга ҳам қойил қолдим. Улар қийин об-ҳаво шароитида ўйнашди. Қолаверса, майдонлар футболчиларга ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади, аммо улар майдонда бор кучларини беришди.

Майдондан ташқари Олий лига мураббийлари билан суҳбатлашдим, улар менга маълумот беришди ва Тожикистон футбол маданияти ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.

Албатта, баъзи клубларнинг тайёргарлик вақти ҳар хил ва бу ҳам айни пайтдаги ҳақиқат. Бироқ апрель ойида Тожикистон чемпионати ва Осиё Чемпионлар Лигаси бошланишидан олдин ҳам Тожикистон терма жамоаси билан илк турниримизни ўтказишимиз керак. 

Энди кўпчилик футболчиларимиз билан биринчи марта учрашаман. Айрим йигитлар Ўзбекистонда терма жамоага қўшилишади.

Яқин ойларда барча футболчиларни Тожикистон чемпионатида кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Айтмоқчиманки, Тожикистон терма жамоасига эшиклар барча футболчилар учун очиқ – бу шунчаки шиор эмас, балки менинг позициям", – деди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегрт.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика