RU

Последние новости

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Тоҳир Кападзе расман “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланди Новости

Тоҳир Кападзе расман “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланди

Бугун соат 8:00 да “Нефтчи” клуби қаргоҳининг анжуманлар залида кичик йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур мажлисда “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Нефтчи” ПФК янги раиси Тоҳир Кападзени таништирди.  Жамоанинг олдинги раиси Комилжон Мирзабоев ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

“Бу йилги чемпионатда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси кучли эканлигини кўриб турибсизлар, деб сўз бошлади Вилоят раҳбари.  Афсуски, “Нефтчи” жамоаси мухлислар кутган натижани қайд эта олмади. Шунинг учун жамоада ўзгаришни амалга оширишга қарор қилдик. Бугундан бошлаб Фарғона футболи учун бегона бўлмаган Тоҳир Кападзе клуб раиси лавозимида иш бошлайди. Умид қиламанки, қолган ўйинларда жамоа ғалаба қозонади ва мухлисларни хурсанд этади. Барчанинг ишига омад тилайман”, деб сўзини якунлади Вилоят ҳокими.

Шундан кейин “Нефтчи” ПФК раиси этиб тайинланган Тоҳир Кападзе сўзга чиқди.

- Бу ерда йиғилганларнинг аксарияти мени яхши танишига шубҳам йўқ. Мен Фарғона футболи ичида катта бўлганман. Шунинг учун у ердаги муҳитни жуда яхши тушунаман. . “Нефтчи” қандай жамоа эканлигини ва унинг шонли тарихга эга эканлигини биламан. Олдимизда оғир ва маъсулиятли вазифа турибди. Бу борада барчамиз бир-тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим. Мақсадга эришиш учун бир мушт бўлишимиз талаб этилади. Мен жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш учун бор маҳоратимни ишга соламан”, дейди Тоҳир Кападзе.

Ўз навбатида Тоҳир Кападзе “Қўқон 1912”да ҳам фаолиятини давом эттиради. Жамоа олдига қўйилган – олий лигага чиқиш вазифаси ўзгармайди.  

Айтганча, “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, футболчилар ва клуб ходимлари Комилжон Мирзабоевга жамоадаги самарали меҳнати учун миннатдорчилик изҳор этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика