RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Тоҳир Кападзе: "Насиб бўлса, янги мавсумни янги стадионда бошлаймиз" Новости

Тоҳир Кападзе: "Насиб бўлса, янги мавсумни янги стадионда бошлаймиз"

Бугун 2015 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан сўнг "Нефтчи" клуби раиси Тоҳир Кападзе билан суҳбатлашдик.

"Бугунги қуръа ташлаш жараёни барча спорт принципларига мос тарзда ўтди. 2015 йилдаги дастлабки расмий учрашувни насиб бўлса янги стадионда бошлаймиз. Илк турда олий лигага қайтган "Шўртан"га қарши ўйнаймиз. Умид қиламанки, янги стадион биз учун омадли келиб мавсумни ижобий кайфиятда бошлай оламиз. Иккинчи турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўламиз. Аслида тақвимнинг фарқи йўқ, сабаби барибир барча клуб билан ўйнашимиз керак. Шу боис кучли ёки кучсиз рақиб билан қачон ўйнашнинг фарқи йўқ", - деб гап бошлади Кападзе.

- Стадион баҳорга қадар битмай қолиши ҳам мумкин экан...
- Худо хоҳласа барчаси тайёр бўлади. Вилоятимиз ҳокими март ойига қадар стадион тўла тайёр бўлишини маълум қилди. Ҳозир стадион майдони тайёр. Март ойида насиб бўлса майса яхши ҳолатда бўлади. Фақатгина ёритгичлар ўрнатилиши ва стадионнинг жиҳозлаш ишлари қолган холос. Янги ўйингоҳимиз 70-80 фоизга тайёр.

- Янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида нима дея оласиз?
- 10-27 декабрь кунлари Фарғонада, ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Янги йил байрамини ўтказиб олиб 3 январдан 13 январга қадар яна Фарғонада шуғулланамиз. Шундан сўнг 14-27 январь кунлари Тошкентда, февраль ойида эса Туркияда йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз.  

- Бугунга келиб "Нефтчи"ни расман тарк этган футболчилар борми?
- Андрей Акопянц, Вячеслав Пономарёв, Иқбол Бобохонов ва Александру Оника каби футболчилар жамоамизни тарк этишди. Асосий эътиборни маҳаллий йигитларга қаратамиз. Лекин агар яхши савиядаги легионер топа олсак албатта уни жамоага жалб этамиз.

- "Нефтчи" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов айни пайтда Туркияда Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби йиғинида иштирок этмоқда...

- Рўзим Аҳмедовнинг клубимиз билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етди. Шу боис эркин агент сифатида ўзини хорижда синаб кўрмоқчи. Агар "Қайсар"га ўтса албатта бундан хурсанд бўламиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика