RU

Последние новости

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  0 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  8 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  64 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

Тоҳир Кападзе: "Мухлислар бугун жангавор ўйинга гувоҳ бўлишди" Новости

Тоҳир Кападзе: "Мухлислар бугун жангавор ўйинга гувоҳ бўлишди"

Бугун Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи-1" - "Қўқон-1912" (0:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзе ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун жамоангиз олий лига вакили бўлмиш "Нефтчи-1" билан дурангга эришди. Буни қониқарли натижа деса бўладими?
- Ҳа, қайд этилган натижадан кўнглим тўлди. Лекин биласизми бугун ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди. Чунки шогирдларимда бир қатор голли имкониятлар юзага келди. Афсуски улардан унумли фойдаланишга келганда, аниқлик етишмади. Шунга қарамай бугун йигитларнинг харакатларидан тўлиқ қониқиш хосил қилдим.

- Умуман олганда учрашув хусусида нима деган бўлардингиз?
- Айтиб ўтганимдек, бугун ғалаба қозонишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бу ўйин биз учун ҳудди финалдек эди. Рақибимиз анча тажрибали жамоа эканлиги барчага маълум. Унинг таркибидаги ўйинчиларнинг деярли барчаси етакчилардир. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Умумий олиб айтганда, стадионга келган мухлислар жангавор курашларга бой бўлган ўйинга гувоҳ бўлишди.

- Қорли майдонда ўйнаётган шогирдларингиз кўрсатмаларингизни неча фоизга амалга оширмоқда?
- Бундай қорли майдонда сифатли ва жамоавий ўйин кўрсатиш бирмунча қийин кечади. Чунки қорда ўйнаш осон эмас. Тўпни назорат қилиш ҳам мураккаб бўлади. Лекин шунга қарамай футболчиларимиз имкон қадар ўзларини кўрсатишга уринаётгани бизни қувонтирди. Шу боис бемалол айта оламанки йигитларга ортиқча эътироз йўқ. 

- А гуруҳи якунларига кўра "Қўқон-1912" ярим финалга йўл олди. Энди жамоани 9 февраль куни ҳам битта ўйин кутиб турибди. Аммо ПФЛ Кубогида 10 февраль куни "Динамо" билан ўйин ҳам бор. Бу борада қандай ечимни ўйлаб топдинглар?
- Тўғри айтдингиз, энди Фарғона Ҳоким Кубоги-2014 мусобақасининг ярим финалида яна "Нефтчи" жамоаси билан тўқнаш келамиз. Фақат бу сафар "Нефтчи-2" билан ўйнайдиган бўлдик. Шунингдек айтиб ўтганингиздек, бизни олдинда ПФЛ Кубогидаги ўйинлар ҳам кутиб турибди. Мазкур турнирда иштирок этиш учун барча ташкилий ишларни амалга ошириб бўлганмиз. Шу боис эндиликда асосий эътиборимизни пойтахтда ўтадиган кичик турнирга қаратамиз. Бунинг учун 8 февраль куни асосий таркиб аъзолари Тошкентга йўл олади. 9 февраль куни Фарғонада бўладиган ўйинга эса иккинчи таркибни ва йиғинда кўрикдан ўтаётган ёшларни жўнатамиз. Бу учрашув янги ўйинчиларнинг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика