RU

Последние новости

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  16 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

Тўғри ёндашув ғалабаларга элтади Новости

Тўғри ёндашув ғалабаларга элтади

Навоийда футболнинг ашаддий ишқибозлари кўп.

Мухлислар доимо вилоят бош жамоаси —“Қизилқум”дан ғалабали ўйинлар кутишади. Жамоанинг халқаро майдонларга, хусусан, Осиё чемпионлар лигаси, жуда бўлмаганда ОФК кубоги мусобақаларида қатнашишини исташади. 

Вилоят футбол Ассоциацияси футболнинг оммавийлигини ошириш ва шу орқали профессионал майдондаги ютуқлар салмоғини ошириш йўлида қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқда? 

Барчамиз биламиз, “Миллионлар ўйини” таърифини олган футбол спорт тури ҳам замон билан ҳамнафас тараққий этаётир ва рақобат ҳам шунга яраша ошиб бормоқда.

Шу боис, Навоий вилоятида Президентимизнинг 2019 йил 4 декабрдаги 5887-сонли Фармонини ижросини таъминлаш ва шу орқали футболни бутунлай янги даражага кўтаришга астойдил киришилди. Масалан, туман биринчиликларини ўтказиш тизими ўзгарди. Ғолиблар дастлаб секторлар кесимида сараланмоқда. Кейин туман мусобақаси. Кучли жамоалар зинама-зина вилоят ва республика биринчиликларига чиқиб боришяпти. Ўз навбатида, юқоридаги мусобақаларда иқтидорини намойиш этган спортчилар вилоят футбол ассоциацияси қошида тузилган селекционер-мураббийлар гуруҳи томонидан эътиборга олиняпти.

Ҳар бир туманда “Мактаблар лигаси”, “Спорт мактаблари лигаси”ташкил этилганки, бу илгари йўқ эди.

Вилоятда яхши бир анъана бор. Йирик мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотлари дастлаб меъёр талаблари асосида тайёрланади. Иншоотлар зарур спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминланиб, кейин мусобақага навбат берилади. Муносабатнинг, ёндашувнинг профессионал тарзда йўлга қўйилгани маҳаллий аҳолини, ёшларни хушнуд этмоқда. 

Биргина 2022 йилнинг ортда қолган тўрт ойига назар ташласак, мавсум бошидан жами 32 та тадбир ўтказилиб уларда 438 та жамоа қатнашди, 10194 нафар аҳолининг турли хил қатлами қамраб олинди. 

Масалан, январь ойида ҳакамлар ва назоратчи ҳакамларнинг жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказиш бўйича ўқув йиғин ташкил этилди. Шунингдек, 2005, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича “Спорт мактаблари футбол лигаси”— вилоят чемпионати мусобақаси ғолиблари аниқланди.

Шунингдек, февраль ойида Навоий шаҳридаги 1-сон БЎСМ спорт мажмуасида 2010, 2008 йилларда туғилган қизлар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича “Қизлар лигаси”— вилоят чемпионати мусобақаси ўтказилди. Унда 8 та жамоадан 96 нафар шуғулланувчи қатнашгани эътиборга молик.

Ҳакамлар ва назоратчи ҳакамларнинг навбатдаги ўқув семинарида эса 28 нафар иштирокчи қатнашди.

Бевосита оммавийлик ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу вилоятда нафақат болалар ва ўсмирлар, балки фахрийлар футболига ҳам эътибор катта. Масалан, фахрийлар ўртасида мини-футбол бўйича Бурҳон Баҳромов хотирасига бағишланган  мусобақада 5 та жамоадан 50 нафар спортсевар майдонга чиқди.Навбаҳор туманида фахрийлар ўртасида Облоқул Фозилов хотира турнири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтаётган мини футбол ва футбол турнирларида чекка-чекка қишлоқлардан кўплаб ҳавааскор жамоалар қатнашаётирлар.

“Сўғдиёна” спорт мажмуасида 11-12 ёшли болалар ўртасида мини-футбол бўйича “Наврўз кубоги” мусобақаси ўтди.Шунингдек,U-13, U-14, U-15, U-16 ҳамда U-18 жамоалари ўртасида ЎФА биринчилиги ўтмоқдаки,  мусобақада жами 24 та жамоадан 528 нафар шуғулланувчи қатнашмоқда. 

Бундан ташқари, Осиё футбол конфедерациясининг биринчи ва иккинчи модул, Слецензияси бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди.Шунингдек, ОФКнинг LEVEL-лецензияси бўйича футзал бўйича ўқув курслари ҳам Навоийда ўтди. Албатта, ҳаваскор жамоаларнинг кўпайиши профессионализмга кенг йўл очади, яхши ўйинчиларнинг кашф қилинишига туртки беради.  Яъни, боласини футбол мактабига ёки БЎСМга етаклаб келадиган ота-оналар кўпаяди. 

Навоий вилояти кўплаб республика мусобақаларига юқори савияда мезбонлик қилиши билан ҳам бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Масалан, яқинда “Кимёгар” спорт мажмуасида 2008 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида мини-футбол турнири ўтди. Ушбу Ўзбекистон чемпионати мусобақасида жами 14 та жамоадан 196 нафар шуғулланувчи қатнашди.

Футболда раҳбарларнинг фидойилиги, жонкуярлиги катта аҳамият касб этишини биламиз. Навоий вилоят футбол Ассоциацияси вице-президенти Дилмурод Давроновнинг ташкилотчилиги, ҳар бир мусобақага алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқиб, унинг ижросини тўла назорат қилиши бошқаларнинг ҳам масъулиятни теран ҳис қилишга ундаётир. Бу эса футбол Ассоциацияси ва унинг туманлардаги бўлимлари ишинибир яхлит механизмдек бўлиб шаклланишига замин яратган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Давроновнинг ташаббскорлиги сабаб вилоятда меҳнат қилган, яъни футболнинг ривожига ҳисса қўшган ҳар бир мутаҳассиснинг жонбозлиги муносиб қадрланади.  Яъни, ҳар йил якунида вилоят футболига катта ҳисса қўшган мутахассислар, 2-лига, “Мактаблар лигаси”, “Спорт мактаблари лигаси” мусобақаларида ўзини кўрсатган мураббийлар ва футболчилар турли номинацияларга кўра тақдирланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, иш тўғри йўлда. Навоийдан Остон Ўрунов, Ислом Кенжабоев издошлари кўплаб етишиб чиқади. “Қизилқум” жамоаси ҳам клуб мураббийлар штабига хорижлик (Сербия) мутахассисларни жалб қилиб, олдингига қараганда анча мазмунли ўйин кўрсатаётир. Ишонамиз, Навоий вилояти футболи ўзининг ёрқин натижалари билан мухлисларни хурсанд қиладиган онлар яқин...


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика