RU

Последние новости

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  0 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Тимур Кападзе: "Қаршида ҳам ажойиб атмосферада ўйнашимизга ишонаман" Новости

Тимур Кападзе: "Қаршида ҳам ажойиб атмосферада ўйнашимизга ишонаман"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан сўнг ўзбекистонликлар устози Тимур Кападзе ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйинда Жасур Жалолиддинов захирага олинди, бунга сабаб у жароҳат олдими ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай қарорга келдингизми?

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчили билдираман. Бугун атмосфера ажойиб эди. Жасур ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг саломатлиги яхши, шунчаки бошқа ўйинчиларга ҳам имкон бердим. 

- Ўйин осон бўлишини кутганмидингиз? 

- Ўйинга яхши тайёрлангандик. Рақибни ўргандик, қатарликлар чарчаб қолишганди, шу боис ҳисоб йириклашиб кетди. 

- Бугун жамоа чиндан ҳам шиддатли ўйин намойиш этди. Бироқ рақибларига нисбатан кўп қўполликларни амалга оширди. Араб футболига таёргарлик бўлмадими?

- Йигитларнинг ҳар бири кучли ўйин маҳоратига эга. Ўйин шиддатли, курашларга бой бўлди. Бу каби тўқнашувлар табиий ҳолатда юзага келди, эҳтимол, шу сабабли огоҳлантиришлар олгандирмиз.

- Бугун шогирдларингиз кутилганидан яхшироқ ўйин кўрсатди. Қийин руҳда ўтган илк ўйиндан сўнг бундай тайёргарлик кўришга нима сабаб бўлди?

Ҳожимат Эркинов: - биринчи ўйин қийинроқ ўтди, иккинчи баҳсга биринчисидан жиддийроқ тайёрландик. Туркманистон ҳам оддий жамоа эмасди, улар бугунги ўйинда ғалаба қозонди.

Тимур Кападзе: - Туркманистон ҳимоявий ўйин кўрсатганди. Қатар эса очиқ ўйин намойиш этди ва биз бундан унумли фойдаландик. Туркманистон кучсиз жамоа эмас, улар бугун Эронни мағлуб этиб, қандай қудратга эга эканлигини исботлади.

- Кейинги ўйинларда ҳам шу бир хил таркибни майдонга туширасизми?

- Эҳтимол, ўзгаришлар бўлиши мумкин, чунки захирадаги футболчилар ҳам ҳозирда яхши даражада. Ўзгаришларни вазиятга қараб амалга оширамиз. 

- Ўйиннинг асосий қисмига тўхталиб ўтсангиз, Қатар мухлисларингиз қаршисида ҳаяжонлангани учун ютқаздими ёки бошқа сабаби борми?

- Албатта, мухлислар қаршисида тўп тепиш қўшимча куч бағишлайди. Рақибни мукаммал ўргандик ҳамда тактик тарафдан ҳам, индивидуал тарафдан ҳам яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Кейинги ўйин Қарши шаҳрида ўтказилади, футболчилар бундай сафарга тайёрми?

- Эрталабдан келгуси ўйингача тикланишга ҳаракат қиламиз, туш вақти Қашқадарёга самолёт орқали парвоз қиламиз. Олдимизда тайёргарлик кўриш учун икки кун вақт бор. Ўйлайманки, Қаршида ҳам ажойиб атмосферага дуч келамиз, сабаби у ердаги футбол ишқибозларини мухлисларининг қандай қўллаб-қувватлашларини яхши биламиз.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика