RU

Последние новости

16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11

Тимур Кападзе: "ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти..." Новости

Тимур Кападзе: "ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти..."

"Андижон" ҳамда "Олимпик" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Баҳс қийин бўлди. Биз яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик, бироқ майдон бунга имкон бермади. Бу томондан "Андижон"га осонроқ бўлди, чунки бундай майдонда ҳимояланиш осон ва улар хоҳлаётган ўйинни кўрсатиш енгилроқ бўлса керак. ПФЛ бундай майдонни қандай қабул қиляпти... Арена майдонининг ҳолати яхши эмас. Шунга қарамай йигитларимиз имкони борича ҳаракат қилишди.

Баҳс бошида ҳимоячимизнинг хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Лекин вазиятни ўнгладик. Рақибнинг иккинчи голида фол бор эди. Такрорий лавҳада ҳам кўрдим. Очиқчасига фол бўлган, лекин ҳакам жим. Комиссар ва бошқалар бу нарсага жиддий қараши керак, чунки у гол билан якун топди.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли босим бўлди, лекин болалар бор кучини беришди. Камчиликлар бор, бироқ бундай майдонда ўйнаш қийин".

- Захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?

- Кучайтира олишди. Бу майдонда ўйнаш қийин, жуда қумли. Таркибда ўзгартиришлар қилиб, жамоа жисмоний ҳолатини яхшилашга уриндик. Лекин қийин бўлди. Захирадан майдонга тушганлардан кўнглим тўлди.

- Жамоа ёшлардан ташкил топган. Бугунги атмосфера йигитларга таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Балки бўлгандир, бироқ майдон ҳолати кўпроқ таъсир ўтказди деб ўйлайман. Рақиб ҳақида тасаввурга эга эдик, аммо майдон... Тўп билан ҳаракатланиш, тўпни ўзига тўғирлашда қийналдик. Ҳакамлар вазиятларни қайтадан кўриб чиқиши керак деб ўйлайман.

- "Олимпик" охирги марта Суперлига доирасида май ойида ғалаба қозонган. Бу йилги "Олимпик" аввалгисига нисбатан барқарор эмас.

- Кўп ўзгаришлар бўлди. Янги йигитлар келган. Қаердадир камчиликлар бўляпти, бу ёш учун нормал ҳолат деб ўйлайман. Асосийси хато такрорланмаслиги. Вазифам - бу йигитларга имконият бериш. Кўп йигитлар ўз жамоасида ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, бу ерда эса уларга имкон бераяпмиз. Улар яхши ҳаракат қилишса, терма жамоага чақирамиз.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика