RU

Последние новости

23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  10 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  11 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5

Тимур Кападзе: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, лекин яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Бу ўйинлар орқали шогирдларим ўсишга эришиши лозим. Кўрганингиздай, ўйин курашларга бой руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам биринчи голни киритиш учун ҳаракат қилди, аммо омад етишмади. Дуранг ўйинга мос бўлди. 

- Меҳмонда ўйнаётганингизга қарамай, асосий таркибда уч нафар ҳужумчи билан бошладингиз? Бу таваккал эмасми? 

- Биз ҳар доим шундай ўйнаймиз. Ўйин давомида футболчиларнинг жойлашуви ўзгариб бораверади. 

- "Нефтчи" билан ўзаро ўйинларда тажрибага эгасиз. Олдинги ўйинларга қараганда, бугун "Олимпик" чўчиб ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу фикрга қўшилмайман. Ўйин давомида дарвоза олдидан пас орқали ҳужум бошладик. Футболчилар довдирамади. Рақиб ҳам яхши ўйнади. Баъзи вазиятларда куч ва тажриба етишмагандир, бироқ ҳар бир ўйин шогирдларимда ўзига бўлган ишончини оширишда фойдали бўлмоқда. Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Мақсадимиз ҳам шу. Суперлигадаги ҳар бир клуб кучли, чемпионатда осон ўйин бўлгани йўқ. 

- Владимир Назаров бугун қайдномага ҳам киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Йўқ, шунчаки бошқа дарвозабонга имконият беришга қарор қилдик. Абдунабиев бугун яхши ўйин намойиш этди. Бошқа посбонларга ҳам имкон берамиз. Назаровга бироз дам беришга қарор қилдик. 

- Хитойдаги ёзги Осиё ўйинлари қолдирилди. Бу жамоа фойдасига ишлайдими ё зарарига?

- Халқаро ўйинларнинг маъсулияти кучли. Турнир қолдиргани яхши эмас, бироқ кейинги йил ўтказилса, иштирок этишга тайёрмиз.

- Бегимов кераксиз жойда қизил карточка олди, у ўзини тўхта олмадими?

- Баҳсли вазият, Бегимов тўп учун ҳаракат қилаётганди. Бекорга ўйинни тўхтатишмади. Йўқотишдан афсусдамиз, лекин унинг ўрнини босадиган футболчиларимиз бор. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика